Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:38

Олимпиада: умид ўзбек боксчилариданми?


Лондон Олимпиадасининг 7 кунида ҳам Ўзбекистон Олимпия жамоаси медаллар билан бойимади. Сўнгги кунларда фақат ўзбекистонлик боксчиларнинг нимчорак финалдаги ғалабалари билан қаноатланаяпмиз.

Ҳозирча фақат ўзбек боксчиларига омад кулиб боқмоқда

4 август куни Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик тўрт спортчи мусобақалашади.

Ўзбекистонлик боксчи Жасурбек Латипов (ўнгда) 3 августдаги жангда ғолиб бўлди.
Ўзбекистонлик боксчи Жасурбек Латипов (ўнгда) 3 августдаги жангда ғолиб бўлди.
Лондон Олимпиадаси расмий сайтида ёзилишича, отиш бўйича мусобақаларда Сакина Мамедова, тамплин баҳсида Екатерина Хилко иштирок этади. 64 кило вазин тоифасида боксчи Ўктамжон Раҳмонов туркиялик Якуб Сенерга, 81 кило вазин тоифасида эса боксчи Элшод Расулов тунислик Яҳё Элмекачари билан рингга чиқади.

3 август куни Олимпиада ўйинлари доирасида енгил атлетика муосбақаларида иштирок этган ўзбекстонлик 5 спортчи ва оғир атлетика бўйича бир спортчи муваффақиятга эриша олмади.

Аммо ўзбек боксчиларига омад яна кулиб боқди. 3 август куни 52 килограмм вазнгача бўлган оғирликда ўзбекистонлик Жасурбек Латипов нимчорак финалда мисрлик боксчи Абдул ал-Ҳишом устидан 21:11 ҳисобида ғалабага эришди.

Бундан аввал боксчилар Фазлиддин Ғойибназаров ва Аббос Атоевлар ҳам ўз рақибларини енгиб, чорак финалга йўлланма олган эди.

Австралиялик спортчи безорилиги учун Олимпиададан четлатилди

Лондонда австралиялик эшкак эшувчи Жош Бут Олимпиадада иштирок этишдан четлатилди. Бунга унинг мусобақадаги мағлубиятидан сўнг маст ҳолда иккита дўкон ойналарини синдиргани сабаб бўлган.

Австралия Олимия қўмитаси спортчи мусобақаларда қатнашиш одобини бузгани учун ватанига қайтарилишини билдирди. Аввалроқ Бут ўз ҳаракатлари учун узр сўраган ва синдирилган ойналар учун 2 минг доллардан ортиқроқ товон пули тўлашга рози эканини айтган эди.

АҚШ медаллар сони бўйича биринчи ўринга чиқди

Майкл Фелпс ўзининг 21 Олимпия медалини қўлга киритди.
Майкл Фелпс ўзининг 21 Олимпия медалини қўлга киритди.
100 метр масофага сузиш бўйича АҚШ спортчиси Майкл Фелпс 3 август куни ўзининг 17-Олимпия олтин медалини қўлга киритди. Майкл Фелпс шу кунгача бўлган спорт карерасида 21 Олимпиада медалига сазовор бўлган. Улардан 17 таси олтин, 2 таси кумуш ва 2 таси бронза медалдир.

Олимпиадада АҚШ медаллар сони бўйича Хитойни ортда қолдириб, биринчиликни эгаллади. АҚШ 43 та медалга эга, улардан 21 таси олтин. Хитой 42 медал билан 2-ўринда. Медалларнинг 20таси олтин. 9 олтин, жами 16 медал билан Жанубий Корея учинчи ўринни эгаллаган эди. 4 август куни тушдан кейин ўз олтин медаллари сонинини 10 тага етказа олган Британия жами 20 олтин медал билан учинчи ўринга кўтарилди. Жанубий Корея эса 4-ўринга тушиб қолди.

Минтақа давлатларидан Қозоғистон 4 олтин медал билан 9- ўринда, Ўзбекистон 1 бронза билан 46- ўринда бормоқда.
XS
SM
MD
LG