Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:40

Ўзбек спорти аҳволини қандай баҳолайсиз?


Лондонда ўтаётган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон спортининг ҳақиқий аҳволи намоëн бўлмоқда. Қўшни Қозоғистон бир неча олтин медал билан дунёнинг биринчи ўнталигида, Ўзбекистон эса¸ ҳозирча ягона бронза медали билан ушбу рўйхатнинг энг остида турибди.


Собиқ Иттифоқ даврида аксарият спорт соҳаларида Марказий Осиёнинг етакчиси бўлиб келган Ўзбекистоннинг, кейинги йилларда бу борада¸ айниқса¸ Қозоғистонга солиштирганда жиддий орқага кетаётгани кузатилмоқда.

Ўзбекистон ичкарисида ўз истеъдодини ривожлантиришга имкон топа олмаган Варвара Лепченко бундан 12 йил олдин АҚШдан сиëсий бошпана топди. Бугунга келиб 26 яшар Варвара халқаро теннис рейтингида тезлик билан юқорилаб бораëтган юлдуз ўйинчига айланди.

2006 йили таниқли гимнастикачи Оксана Чусовитина Ўзбекистон фуқаролигидаги воз кечиб, Германия фуқаролигини олди. Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам Германиянинг Кельн шаҳрида ёш шахматчиларга устозлик қилмоқда. Ўзбекистонда номини тилга олиш тақиқланган Руслан Чагаев ҳам кўпдан Германияда яшаб¸ Германияда спорт билан шуғулланмоқда.

Спорт дунёсида бўлажак ва жорий юлдузларнинг бошқа давлат жамоаларига ўтиб кетиши табиий ҳол. Бундай ўтиш жараëнида молиявий истиқболдан кўра ҳам¸ спортчининг ўз истеъдодини қанчалик ривожлантириши учун мавжуд имконлар белгиловчи рол ўйнайди. Ëрқин истеъдодларнинг Ўзбекистонни тарк этиши¸ бу мамлакатда улар учун имконларнинг анча тор эканидан берилган очиқ сигналдир.

Спортдаги муваффақиятлар – давлатнинг қанчалик демократик ва ривожланганлик кўрсаткичи эмасдир. Бироқ спорт ривожи бу соҳадаги коррупция¸ таниш-билишчиликнинг пастлиги ёки йўқлиги билан тавсифланади.

Сиз бугунги Ўзбекистон спорти аҳволини қандай баҳолайсиз? Ўзбекистон спортчиларининг Лондондаги "омадсизлиги"га, Сизнинг назарингизда, нима сабаб? Вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун нималар қилиш керак¸ деб ҳисоблайсиз?

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:05:25 0:00
Бевосита линк








Ozodlik Online дастурининг кейинги душанби, 6 август куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланадиган сонида айнан ушбу саволлар атрофида баҳслашамиз.

“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!

“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG