Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:39

Самарқандлик ўқувчилар дарсдан қочиб пахта тераяпти


Самарқандлик шифокорнинг айтишича, "бола тушмагурлар" ҳукуматнинг қарорига қулоқ солшмаяпти.
Самарқандлик шифокорнинг айтишича, "бола тушмагурлар" ҳукуматнинг қарорига қулоқ солшмаяпти.

Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта йиғим-терим мавсумига болаларни жалб қилишни тақиқлаганига қарамасдан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги айрим ўқувчилар дарс пайти мактабдан қочиб, пахта тераяпти.

Бу ҳақда Озодликка Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги шифокор Абдураим Бозоров маълум қилди.

Абдураим Бозоров пахта мавсуми бошида Каттақўрғондаги фермер хўжаликларидан бирига туман ҳокимлиги томонидан махсус вакил қилиб жўнатилгани ва ўқувчиларнинг яширинча пахта тераётганига шахсан гувоҳ бўлганини айтади.

Абдураим аканинг айтишича, фермерлар ва ота-оналар ўзаро келишган ҳолда ўқувчиларни пахта теримига жалб қилмоқда.

- Болаларни жалб қилмасдан териб олиш имконияти бор экан. Лекин бу ерда тўсқинлик қиладиган тўсиқлар ҳам бор эканда. Мен туман раҳбарлари томонидан отряд раҳбари сифатида битта фермерга бириктирилдим. 10-11 сентябр кунлари ўша фермерда отряд раҳбари бўлиб ишладим. Асосан ўқувчиларни пахтага жалб қилиш учун фермерлар жуда эҳтиëжманд эканда. Бу ерда ўқитувчи ҳам, отряд раҳбари ҳам қолиб кетар экан. Фермерлар жуда ишқибоз экан ўқувчиларни пахтага жалб қилишга. Чунки уларнинг меҳнатидан осонгина фойдаланар экан. Ўқувчи ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қила олмайди.

Озодлик: Сиз вакил бўлган фермер хўжалигида болалар пахта тераяптими?

- ...

Абдураим Бозоров билан суҳбатни қуйида тўлиқ ҳолда тинглайсиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:02 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 2012 йилги пахта мавсумида ўқувчиларни пахта теримига жалб қилмаслик ҳақида Халқ таълими вазирлигига кўрсатма берган.

Бош вазирнинг айни кўрсатмасини амалга ошириш йўлидаги дастлабки қадам ўлароқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги буйруғи билан мактаб, боғча, коллеж, институт, университет, шифохона, завод-фабрика ва бошқа давлат идоралари ишчи-хизматчиларининг олтидан бири пахта теримига жалб қилинди.
XS
SM
MD
LG