Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:36

Ўзбекистон - Ливан ўйинига чипталар фақат икки соат сотилди


 Сурат 22 март куни олинган.
Сурат 22 март куни олинган.
26 март куни ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон-Ливан ўйинига 22 мартдан бошлаб яна чипта сотиш бошланди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси Twitterдаги расмий саҳифаси орқали чипталар сотуви фақат соат 11:00дан 13:00гача амалга оширилиши ҳақида хабар қилди.

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, жума куни Бунёдкор стадионининг фақат битта кассаси ишлаган.

Озодлик манбасига кўра, чиптахона олдига 1000 дан зиёд одам тўпланган ва тартибни сақлаш учун иккита автобусда келтирилган милиция ходимлари жалб қилинган.

Манбанинг айтишича, яна битта автобусда ниқоб таққан махсус гуруҳ аъзолари ҳам стадион олдига келтирилган.

Дастлаб Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипталар 15 март куни сотувга чиқарилиши айтилган эди. Кейинчалик бу сана 18 март кунига ўзгартирилди.

Душанба чипта сотилаётган пайт минглаб футбол ишқибози орасида юзага келган тиқилинчни тартибга солиш вақти махсус хизмат кучлари ишга солингани ва футбол ишқибозларига нисбатан “дубинкалар” қўлланилиб, бир неча киши ҳибсга олингани хабар қилинган эди.

Кейинчалик чипта сотишнинг уч кунга тўхтатилгани хабар қилинди.

Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Ливан ўйинига жами 28 минг 300 та чипта чиқарилган. 18 март куни эса 6000 мингта чипта сотилган.
XS
SM
MD
LG