WhatsApp: Ғаллаоролликлар пахтага кетишмоқда
Турли вилоятлардан пахта теримига жўнатилаётган теримчилар камида 2 ойлик ётоқ олдидан суратларни йўлламоқда.
Қуйидаги сурат Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан йўлланди:
Twitter: "Пахта штаби"га аъзо бўлиб олган "шустрыйлар"
Айримлар 2015 йилги пахта йиғим-теримида штабга аъзо бўлиб олганларга ҳавас қилмоқда. Баъзи "шустрыйлар"(эпчил)нинг штабга кириб олгани, уларни бели оғриб пахта териш азобидан қутқаришидан ташқари, пул йиғимларидан ҳам озод қилишини айтишяпти.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари бу йил теримчилар ҳар терган бир килограмм пахтаси учун 240 сўмдан меҳнат ҳақи олмоқда. Хоразм вилоятида эса нормани бажармаган теримчилардан ҳар бир килограмм учун 300 сўмдан пул талаб қилинаётгани ҳам айтилмоқда.
Twitter: Теримчи меҳнатига ҳақ талаб қилсинми-қилмасинми?
Твиттерчилардан бири икки-уч кундан бери терилаётган пахтага неча сўмдан иш ҳақи берилиши ҳақида ҳали ҳеч гап бўлмагани ҳақида хабар қолдирди.
Бу твитни ўқиган икки фойдаланувчи қизиқ шарҳ қолдирди:
Telegram: Пахтазорга "қилдан ингичка" кўприк
Жиззах вилоятидан йўлланган суратларда пойтахтдан теримга борган талабаларнинг қўлбола ёғоч кўприкдан қалтир-қултур қилиб ўтаётгани акс этган. Фойдаланувчилар ўз хавфсизлигини ўзи сақлаши ҳақида тилхатга имзо чеккан талаба қизлар, мабодо йиқилиб жароҳат олгудек бўлса, жавобини ҳам ўзи беришини айтиб, ҳазил қилишмоқда.