Cotton Campaign: Ангрен милицияси Дмитрий Тихоновни ҳибс қилди
WhatsApp: Шоли пишган, пахтани деб ўрдиришмаяпти!
"Paxtaga zorlab uchoskovla chiqaryabdi uydagilarni. oyim kasal varqi yoqmiw
toylar toxtatilgan xattoki beshik toylar ham toxtatilgan. sholilar pishgan lekin paxtaga chiq deb sholini ham ordirmayabdila. odamlar kechasi oryabdi sholilatni".
ЎЗИНФОРМ: Милиция теримчиларга ёрдам бермоқда
Наманган вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизмати вилоятдаги пахта заводлари ва пахта пунктлари хавфсизлигини кўздан кечирди.
ЎЗИНФОРМ сайтида берилган расмий хабарда, асосий эътибор, пахтани қайта ишловчи 8та корхона ва 13 та тайёрлов пунктлари, пахта хом-ашёсини сақловчи "Интер-тола" очиқ акциядорлик жамиятидаги шароитни кўздан кечиришга қаратилгани айтилган. 74 та ёнғинга қарши сув сақловчи омборлар текширилгани ва тайёр ҳолга келтирилгани, уларга НШН-600 русумидаги электронасослар жойлаштирилгани, 19 та ўт ўчирувчи машина берилгани қайд этилди.
Бундан ташқари, ўз ихтиёри билан пахтага чиққан теримчилар жойлашган бинолар хавфсизлиги ўрганилгани ҳамда ўт ўчириш мосламалари билан таъминлангани айтилмоқда. Расмий хабарда, ИИВ ходимлари ётоқларда умывальниклар ва қизлар учун гигиена хоналарнинг бор-йўқлигини текширгани ва ҳануз текшириш давом этаётгани айтилган.
Ҳужжат: Бўка туманига оталик ёрдами
"Ўзметкомбинат" акциадорлик жамияти раҳбарияти томонидан имзолангани акс этган ҳужжат нусхаси Озодлик электрон почтасига келди.
"Комбинат ходимларини 2015 йил ҳосили пахта хом-ашёсини йиғим-теримига юбориш тўғрисида" деб номланган буйруқда Бекобод туманига оталик ёрдамини кўрсатиш мақсадида завод ишчилари зиммасига вазифа юкланган.
Буйруқда заводнинг 3 минг 500 ишчиси Бўка туманидаги 6 та жамоа хўжалигига 9 сентябрдан ётоққа юборилиши кўзда тутилган.
Қуйида ушбу буйруқ нусхаси билан танишинг:
P.S: Озодлик бу ҳужжатга оид тафсилотларни аниқлашга уринмоқда. Янгиликларни Озодликда кузатинг!