Cotton Campaign: Ангрен милицияси Дмитрий Тихоновни ҳибс қилди
Telegram: Чин мусулмон бўлмоқни истасанг, яна ва яна пахта тер!
Ўзбекистонда ватанпарварлик ғоясига ортиқча урғу берилаётгани ва ҳатто, пахта теримига бориш ҳам ватанпарварлик нишонаси ўлароқ баҳоланаётганига эътироз билдирган бир муштарийдан қизиқ мактуб келди.
Мактубни қуйида таҳрирсиз чоп этаяпмиз:
"Телевизорни куйсангиз хам, радиони куйсангиз хам, газетаю-журналларга Акимов учун карасангиз хам, мажлис-йигилишларга борсангиз хам факат битта мавзу, факат битта шиор, факат битта суз,,, "ватан,ватан ва яна ватан", "юртбошимиз, юртбошимиз ва яна юртбошимиз". ёмгирни ёгдирган хам, куёшни осмонга чикарган хам, шамолни тухтатиб тинчликни саклаган хам, халкни ризкини бераётган хам факат битта инсон, факатгина у мактовларга лойик, факат угина севишга макташга олкишлашга лойикдир, яшасин юртбошимиз яшасин юртбошимиз, колганлар, олиму зиёлилар, олий маълумоотлиии рахбарларимизнинг барчаси жим, барчаси хушёр, барчаси соков, барчаси томошабин, барчаси хайкал, барчаси карсакчи, барчаси мактовчи. Ривожланишимиз биргина инсоннинг кайфиятию зехниятига боглик, агар у инсон уйламаса, фикрламаса колганлар хам фикрламайди, колганлар хам жим, колганлар хам гапирмайди, юртимизда бирорта танкид килиш ва узгартиришга арзигули муаммо топилмайди, факат олга факат мактов. Дунёнинг энг ривожланган бой давлатларида хам биз каби зур эмас. Бутун дунё бизга хавас килади ва хасад хам килади. Юртимизда бирорта хам муаммо йуклигидан, зурлигимиздан миллионлаб узбеклар узга юртларда сайр килиб эрмакка мардикорлик килиб юришибти. Буни нотугри тушуниб гапираётганларнинг барчаси хоин ва ватанпурушлар....
Пахта бу эл бойлиги, пахта бу эл шодлиги, пахта бу юрт олтини. Агар сен чин инсон булмокни истасанг аввал пахта тер, агар сен чин савобни истасанг яна пахта тер, агар сен чин мусулмон булмокни истасанг яна ва яна пахта тер узбек.
Агар пахта термаган булсанг узингни мусулмон дема, яна инсонман дема, яна ва яна хаётман дема.
Ойнага караб узингга савол бер, менга юрт на дерди? Деб эмас мен юртим учун нима бердим? Деб хар куни ва хар лахзаю-он сура сура ва яна сурайвер...."
WhatsApp: Пахтага чиққан ўқитувчига конспект ёзиш шарт қилинди
Республиканинг турли вилоятлари бўйлаб давом этаётган пахта теримига мактаб, лицей ва коллеж ўқитувчилари ҳам чиқарилди.
Аксар ҳолларда ўқитувчилар зиммасидан пахтага кетгани ҳисобидан ўта олмаган дарс соатларини қоғозда расмийлаштириш, хусусан, конспектларни мунтазам ёзиш талаб қилиниши кузатилади.
Қуйидаайни муаммо тилга олинган мактуб ўзгаришсиз чоп этилмоқда:
"Öqituvchilar paxtada 7-9 gacha bölgan sinflarga 3 ta öqituvchi Paxtada yurgan 10-12 soatli darsi bor böqvchilar 10 kunga paxtaga yotoqga og'zaki buyirildi. Ularni xujatlarini ham yozib yurish kerak lekin paxtada iloji yöq 10 kunda konispek va jurnallar töplanib ketadi. Paxtadan qaytganda ulgimadim desak uni tepadagilar tan olmaydi".
Настоящее Время: "Оқ олтин" майдонларида қулларча меҳнат