Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:35

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

20:52 18.10.2015

WhatsApp: Элликқалъада бир ўқувчи ўзини осгани иддао қилинмоқда

Қорақалпоғистоннинг Эликқалъа туманидаги лицейлардан бирининг Беруний туманида истиқомат қилувчи ўқувчиси пахта терими пайтида ўзини осгани иддао қилинмоқда.

Манба ўқувчи таҳлсил олган лицей, ўқувчининг исми ва манзили ҳақидаги маълумотларни Озодликка йўллади. Озодлик ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғини топгани йўқ, аммо ўрганишга уринмоқда.

Қуйида норасмий манба таҳририятга йўллаган мактуб таҳрир қилинмаган ҳолда чоп этилмоқда:

"Элликқала тумани Академик лицейи укувчи Беруний туманида яшовчи 15 ёшли М. исимли талаба пахта йигим терим пайтида узини осди ва жон берди. нимага узини осган сабаб номалум. домлалар айтишига караганда бу касалликнинг бир тури дейишди".

20:56 18.10.2015

WhatsApp: Наманган санаториясида санитаркалар пахтага кетиб, тозаликка биров қарамаяпти

Наманган шаҳридаги "Пахталик кўл" санаториясида ётганини айтган беморлардан бири муассаса тозалигига масъул ходимлар пахтага чиқарилгани боис, санитария-гигиена талаблари бузилмоқда, деб шикоят қилди.

Қуйида ушбу бемор йўллаган мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"Наманган шахар Пахталик кул санаториясида санитаркалар пахта теримига кетиб урнига колган санитаркалар тозалаш иши кандайлигини унитди. Айтишларича бундай пайт тозаликни хеч ким текширмас экан. Узим хозир шу касалхонада дам олиб етибман".

14:28 21.10.2015

Telegram: Ёмғир баҳона бир ярим ой ишлаган қуллар дам олар

Бир ярим ойдан бери далада теримга мажбурланаётган ишчилардан кунлар совиётгани, ёғингарчилик бошлангани билан боғлиқ мактублар келмоқда.

Қуйида ана шундай мактублардан бири таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"Bugun vodiyda yomgir yogmoqda, bu meni hursand etmoqda... Chunki yomgir bahona bir yarim oydan beri dam olmay ishlayotgan pahtakor qullar dam oladilar, yomgir bahona tepadagi o'tirgan quldorlarning chakkasi hech bo'lmasa buguncha uchadi, yog'aver yomg'ir yog'aver......."

14:44 21.10.2015

WhatsApp: 5 ноябргача терим давом этади дейишди

Республикада пахта плани бажарилгани расман эълон қилинган бўлса-да, аксар вилоятларда расмийлар терим 5 ноябргача давом этишини айтмоқдалар.

Жиззах вилоятида пахта тераётган теримчилардан бири: "5гача пахта, даладан қайтиш йўқ ҳали бери", деб ёзди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG