Линклар

Шошилинч хабар
30 январ 2025, Тошкент вақти: 23:47

Интерпол Ходорковскийни халқаро қидирувга бериш борасидаги Москва сўровини рад этди


Интерпол ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни халқаро қидирувга бериш борасидаги Москва сўровини рад қилди.

Бу ҳақда Интерполнинг Лиондаги бош қароргоҳи Россия ахборот агентлиги мухбирига маълум қилди.

Интерпол раҳбариятига кўра, Москванинг сўрови ташкилот қоидаларига тўғри келмайди.

Аввалроқ, Интерполнинг Москвадаги миллий бюроси Ходорковский Нефтеюганск мэри Владимир Петухов ўлимига алоқадорликда айбланаётгани юзасидан уни қидирувга берган эди.

Интерпол раҳбарияти Москвадаги бюроси Ходорковскийнинг қидирувга берилгани ҳақдаги маълумотни марказий офисни хабардор қилмай туриб ташкилотни барча аъзолларига тарқатиб юборган ва Интерпол низомини бузган демоқда.

XS
SM
MD
LG