Линклар

Шошилинч хабар
31 январ 2025, Тошкент вақти: 00:05

АҚШ рус разведкасининг икки ходимини Yahooга қарши киберҳужумларда айбламоқда


АҚШ расмийлари икки рус разведкачисини 2014 йил Yahoo ширкатига қарши амалга оширилган йирик ҳакерлик ҳужумида айблади. Уларнинг бири аввалроқ Москвада қўлга олинган эди. 15 март куни эълон қилинган билдирувда Федерал қидирув бюроси (ФҚБ), Адлия вазирлиги ҳамда бошқа расмийлар яна икки жиноятчи ҳакерга ҳам айблов қўйилгани айтилади.

АҚШ расмийлари журналистлар билан суҳбатда мазкур жиноят ортида Россия Федерал хавфсизлик хизматига (ФХХ) ишлаган икки разведкача турганини айтишди. Улар Дмитрий Докучаев ҳамда Игорь Сушчинлардир.

Адлия вазирлигига кўра, бу икки шахc ва бир Россия фуқароси Алексей Билан билан Қозоғистон фуқароси Карим Баратов 2014 йил Yahoo Интернет ширкатига қилинган ҳужумда иштирок этган. Ўтган йилда ширкат ҳужум давомида 500 миллион фойдаланувчи ҳисоби бузилганини билдирган эди.

АҚШ расмийларига кўра, мамлакат илтимоси билан Баратов куни кеча Канадада қўлга олинган.

Мазкур айбловлар Демократлар партияси Миллий қўмитасига қилинган ҳакерлик ҳужуми ва Россиянинг 2016 йилги сайловга аралашуви билан боғлиқ эмас эканлиги айтилмоқда.

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси матбуот котиби Николай Лахонин Россия ҳукуматида расмий шарҳ йўқлигини билдирди. У яна АҚШ расмийлари Россиядан Yahooга қилган ҳакерларни қўлга олишда ёрдам сўрамаганини билдирди.

Докучаев ФХХнинг Маълумит хавфсизлиги марказида ишлаган. У декабрь ойида бошқа бир ҳамкасби билан қўлга олиниб, ватанга хиёнат қилишда айбланган. Бу ҳақда мазкур ишдаги гумонланувчилардан бирини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшунос Иван Павлов билдирди.

Россия матбуотида Докучаев “Форб” тахаллусидан фойдаланган собиқ ҳакер эканлигини айтилмоқда.

Павлога кўра, қўлга илинган иккинчи ФХХ зобити Сергей Михайлов бўлиб, АҚШ айблаётган шахслар ичида унинг исми йўқдир.

Москвада қўлга олинган Михайлов ҳам, Докучаев ҳам АҚШ разведка хизматларига махфий маълумот беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Павлов ўтган ойда Озодлик радиосига берган интервьюсида айтган эди.

Павлов Михайлов ва Докучаев қўлга олинганини тасдиқлади. Ҳуқуқшунос яна Ички ишлар вазирлигида ҳамда “Касперский лаборатория”сида ишлаган Руслан Стоянов ҳам қўлга олинганини айтди.

Икки ФХХ зобити ватанга хиёнат қилишда айбланаётгани катта шов-шувга сабаб бўлмоқда.

Кейинги ҳафталарда кўпайиб бораётган қўлга олишлар Россиянинг хавфсизлик тизими ва унинг шубҳали рус ҳакерлар тармоқларига бўлган алоқасига назар ташлаш имконини беради.

АҚШ айбловлари эса юқорида тилга олинган алоқаларни тасдиқлайди.

АҚШ расмийлари билдирувида ёзилишича, Белан ҳакер бўлиб, 2012-13 йилларда унга расмий айблов қўйилган ва ФҚБ уни изланаётган жиноятчилар сафига қўшган. 2013 йилда эса Интерпол уни халқаро қидирувга берган. Белан очиқланмаган Европа давлатида қўлга олинган, аммо кейинроқ Россияга қочиб кетган.

АҚШ расмийларига кўра, Докучаев ва Сушчин Беланни қўлга олиш ўрнига ундан Yahoo тармоғига ноқонуний тарзда кириш учун фойдаланишган. Расмий айбловда ёзилишича, 2014 йил охирида Белан ширкатнинг патентланган компьютер кодларини ўғирлаган.

Сушчиннинг исми рус матбуотида аввал тилга олинмаган бўлса-да, Михайлов Докучаевнинг етакчиси эканлиги ҳақида ёзилган эди.

XS
SM
MD
LG