Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:41

Бухорода туғилган эгизакларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилди


Бухоролик Жамшид Шодиев бирваракайига туғилган уч ўғилга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйди. Асли каби ҳисобчи бўлган Жамшид ака 28 март куни дунёга келган эгизакларига Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти шарафига ўғилларини шундай номлаганини айтди.

Эгизакларнинг бувисини Озодликка айтишича, она ва болаларнинг аҳволи яхши.

Шодиевлар оиласида икки ёшли қизи ҳам бўлиб, энди эр-хотин биратўла тўрт фарзанднинг ота-онасига айланишди.

Озодлик эгизакларнинг отаси Жамшид Шодиев билан суҳбатлашди, лекин у шошиб турганини айтиб гапни қисқа қилди.

Унинг айтишича, шаҳар ҳокими келиб уларни табриклаб кетган.

Бухорода туғилган эгизакларга Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Шавкат Мирзиёев шарафига исм қўйилиши илк ҳолатдир.

Бундан аввал Ўзбекистонда мамлакатни аввалги президенти шарафига янги туғилган эгизакларга Ислом, Карим, Абдуғани исмларини қўйиш урф бўлганди.

Икки йил аввал Андижондаги оилалардан бирида туғилган 3 эгизак ўғилларга Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги президенти шарафига Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм берилган эди.

Уч йил аввал эса тўрт ўғил кўрган тошкентлик 33 ёшли Гулшан Ҳайдарова чақалоқларига Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйган эди.

Уч йил аввал эса тўрт ўғил кўрган тошкентлик 33 ёшли Гулшан Ҳайдарова чақалоқларига Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйган эди.
Уч йил аввал эса тўрт ўғил кўрган тошкентлик 33 ёшли Гулшан Ҳайдарова чақалоқларига Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйган эди.

Ўшанда дунёга келган чақалоқларга Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокимлиги тўртта бешик, коляскалар совға қилганди. Ҳозир Ҳайдаровлар оиласидаги Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Каримлар уч ярим ёшда, боғчага боради.

- Додамиздан қолган исм ёдгорлик бўлиб қолди бизга. Чунки биз бу одамдан жуда кўп яхшилик кўрдик. Шу эгизакларни кўрганимиз учун президентимиз бизга уч хонали дом бердилар, двойняшка коляскалар бердилар, бу ёғига мана бешиклар, бола пули беришди. Ислом Каримов додамиздан қолган ёдгорликда булар энди, - дейди Гулшан опа.

Тўрт эгизак Ислом, Карим, Ҳасан ва Хусанларнинг онаси Гулшан Ҳайдарова
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:48 0:00
Бевосита линк

Келажакда Гулшан опа ва эгизакларнинг отаси Абдуллажон Ҳайдаровлар олдида эгизакларини бир вақтни ўзида мактабга бериш, уйлантириш, ўқитиш харажатлари турибди. Ҳукумат ёрдамлари эса Ислом Каримов ўлганидан сўнг тўхтаган.

- Президентимиз қазо қилганларидан кейин бола пули тугади, ёрдамлари тугади, лекин раҳмат, ҳозирча боғчалари текин, - дейди Гулшан Ҳайдарова.

XS
SM
MD
LG