Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:26

Хусусийлаштириш жараёнини тафтиш қилган Президент асосий муаммони тилга олмади


Russia -- Uzbek President Shavkat Mirziyaev attends a welcome ceremony at Vnukovo International Airport in Moscow, April 4, 2017
Russia -- Uzbek President Shavkat Mirziyaev attends a welcome ceremony at Vnukovo International Airport in Moscow, April 4, 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат иқтисодий ҳаётининг яна бир муҳим жабҳасини – давлат тасарруфидан чиқарилиб, хусусийлаштирилган корхоналардаги вазиятни тафтиш қилиб, иккита ҳужжат – фармон ва қарор имзолади.

“Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида”ги қарорида президент хусусийлаштирилган корхоналар кутилган натижани бермаганини тан олди. Лекин бу соҳадаги вазиятни ўнглаш, яъни “ўсал ётган” корхоналарни тирилтириш учун президент таклиф қилган чоралар орасида энг асосий чора - энергия таъминоти тилга олинмади.

Ўзбекистонлик мустақил иқтисодчи ҳамда давлат мулкини хусусийлаштириб олган тадбиркорларнинг биридан Президент тан олган муваффақиятсизлик сабабини сўрадик. Мирзиёевнинг жавобини эса, у имзолаган қарордан изладик.

Қарордан баъзи рақамлар

Президент Мирзиёев 18 апрель куни имзолаган қарорда айтилишича, мустақиллик йилларида 30 мингтадан кўп давлат объекти, жумладан, 6500 та йирик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналари хусусийлаштирилган.

Шу кунда ялпи ички маҳсулотнинг 81 фоизи, саноат ишлаб чиқаришининг 94 фоизи, аҳоли бандлигининг 82 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда.

Айни пайтда Президент қарорида хусусийлаштирилган корхоналарнинг 2 000 таси рентабелли эмаслиги, жумладан, 1000 дан ортиқ корхона ишламаётгани қайд этилган.

Хўш, нега шундай бўлди?

Қарордан олинган мана бу парчани Президент Мирзиёевнинг жавоби сифатида келтириш мумкин:

“...Республика минтақаларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ишларининг бориши билан танишиш натижалари хусусийлаштирилган корхоналарнинг мулкдорлари ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланмаётгани ва корхоналарни узоқ муддатли ривожлантириш билан шуғулланмаётгани, ихтисослашган ишлаб чиқаришларни тикламаётганлиги ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлайдиган замонавий технологияларни жорий этмаётганлигини кўрсатмоқда”.

Мустақил иқтисодчининг жавоби

Тошкент Давлат Аграр университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Йонсей университети (Жанубий Корея, Сеул)битирувчиси, иқтисодчи Ғолиббек Холназаров хусусийлаштиришнинг кутилган натижа бермаганини собиқ президент Ислом Каримовнинг рисоладагидай бозор иқтисодиётига ўтиш нияти бўлмагани билан изоҳлади:

- Ўтган давр мобайнида Каримовнинг гапи бошқа, иши бошқа бўлиб келди. Ҳисоботларда "иқтисодиётнинг нодавлат сектори 90 фоиз", деб мақтаниб келди. Лекин суриштириб келинса, давлат корхоналари гўёки акциядорлик жамиятларига айлантирилди, лекин бошлиғи президент томонидан тайинланар ва ҳукуматга ҳисоб бериб турар эди. Яъни қоғозда хусусийлаштирилган, амалда эса, эркинлик берилмаган, бозор иқтисодиёти тамойиллари ўрнатилмаган.

Ғолиббек Холназаров хусусийлаштириш натижалари тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:04 0:00
Бевосита линк

Тадбиркорнинг жавоби

Тадбиркор Ҳамидилло Топволдиев Озодлик тингловчисига Фарғона шаҳридаги мулки – Марказий универсал магазин билан боғлиқ можаро билан таниш. Бугунги суҳбатдан маълум бўлишича, Ҳамидиллонинг ЦУМдан ташқари хусусийлаштириб олган бошқа мулки - ишлаб чиқариш корхонаси ҳам бор, лекин у ишламай турибди. Демак, Топволдиевнинг мулки президент айтган 1000 дан ортиқ ишламай турган объектлардан бири бўлиши мумкин.

Объектининг ишламай турганини Ҳамидилло Топволдиев энергия тақчиллиги билан изоҳларкан, у бундай деди:

- Электр энергияси тақчил, газ йўқ. Корхонангизга асбоб-ускуналарни, дастгоҳларни ўрнатиб қўясиз, лекин бекор ётади. Чунки электр қувватини 1 кунда 2 соатдан 4 соатгачагина беради, холос.

Тадбиркорнинг айтишича, энергия тақчиллиги шароитида вазиятдан ўта йирик корхоналаргина, ўзларига алоҳида энергия линия тортиб олиш билан, безарар чиқа олиши мумкин. Ўрта ва кичик ҳажмдаги бизнеслар бундай имкониятдан маҳрум.

Ҳамидилло Топволдиев хусусийлаштириш натижалари тўғрисида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:17 0:00
Бевосита линк

Аҳволни қандай ўнглаш мумкин?

Президент идоранинг номини ўзгартиш билан ўнгламоқчи

Корхоналарни хусусийлаштириш кутилган натижани бермаганини тан олган президент Мирзиёев аҳволни ташкилий чора билан ўзгартирмоқчи. 18 апрел куни ўрганаётганимиз қарордан ташқари “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни ҳам имзолади.

Мустақил иқтисодчи: Давлат ёрдам молиявий ёрдам бериши керак

Иқтисодчи Ғолиббек Холназаровнинг фикрича, хусусийлаштирилган, лекин ишламай турган корхоналарга давлат кўмак кўрсатиши лозим.

- Уларга молиявий жиҳатдан ҳам билвосита, ҳам бевосита давлат кўмаги керак. Ҳам сиёсий, ҳам ташкилий кўмак керак. Чунки корхонани хусусийлаштириб олиб, 20 йилдан бери ишлатолмаган одамлар кўмаксиз чўкиб кетиши аниқ. Ҳар бир корхона тушиб қолган конкрет вазиятдан келиб чиқиб, адресли ёрдам бериш керак, деди иқтисодчи.

Тадбиркор: Энергияни етказиб беришсин, қолганини ўзимиз қиламиз

Фарғоналик тадбиркор Ҳамидилло Топволдиевнинг иккинчи саволимизга берган жавоби унинг юиринчи саволга берган жавобидан келиб чиқди:

- Электр энергияси билан таъминлашнинг чорасини кўрсин президент, қолган ишни ўзимиз қилаверамиз, деди тадбиркор.

Президент Мирзиёев хусусийлаштириш жараёнига оид қарор ва фармонида масаланинг тадбиркор айтаётган мағзи - энергия таъминотини яхшилаш масаласига тўхталганини кўрмадик.

Ўзбекистонда нимани қачон хусусийлаштиришган?

Интернетда эълон қилинган баъзи тадқиқотларда Ўзбекистон ҳукумати давлат мулкини хусусийлаштиришни 3 босқичда амалга оширгани айтилади.

Ўша тадқиқотлардан бирида мана бу маълумотлар келтирилган:

1992- 1993 йилларда ўтказилган биринчи босқич кичик хусусийлаштириш босқичи бўлиб, бу босқичда савдо, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда кичик ишлаб чиқариш объектлари хусусийлаштирилган.

Енгил, озиқ-овқат, фармацевтика саноати корхоналари, тайёрлаш тармоқлари, қурилиш, транспорт ҳамда саноатнинг базавий объектлари 1994- 1995 йилларда ўтказилган иккинчи - оммавий хусусийлаштириш босқичида давлат тасарруфидан чиқарилган.

1996- 1998 йилларга тўғри келган учинчи босқичда эса, йирик корхоналар давлат монополиясидан чиқарилган.

Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни тадқиқотда тилга олинган уч босқичдан сўнг ҳам давом эттирилган ва бу соҳада қатор ҳужжатлар қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2015 йил, 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулк улуши ва аҳамиятини ошириш чоралари тўғрисида”ги қарори ўша ҳужжатлардан биридир.

XS
SM
MD
LG