Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:43

PORTAL: Тошкентлик тадбиркор 4 йиллик меҳнат ҳаққини ундирди


Тошкентлик тадбиркор пойтахтдаги ёзги оромгоҳлардан иккитасини тўрт йил давомида озиқ-овқат билан таъминлаган. Унга кўра, тўрт йил ичида болалар овқатланиши учун сарфлаган 80 миллион сўмга яқин пулини ололмаган.

Тошкентлик тадбиркор йигитнинг исмини очиқламаслик шарти билан Озодликка айтишича, у пойтахтдаги ёзги оромгоҳлардан иккитасини тўрт йил давомида озиқ-овқат билан таъминлаган. Унга кўра, тўрт йил ичида болалар овқатланиши учун сарфлаган 80 миллион сўмга яқин пулини ололмаган ва Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилгач, унинг пуллари берилган.

Озодлик тингловчилари хабардор бу мавзуни радио орқали ёритган эдик. Кейин октябрь ойида Мирзиёевнинг порталига мурожаат қилдим. Орадан икки ҳафта ўтгач, прокуратурадан телефон қилишди ва кейин 4 йиллик пулларимни беришди”, деди тадбиркор йигит.

Озодлик Тошкент мактабларида ташкил қилинган 36 та ёзги болалар оромгоҳига бюджетдан ажратилган пуллар 4 йил давомида берилмагани ҳақида ёритган эди. Оромгоҳ эгаларига кўра, кейинги тўрт йил ичида пойтахтдаги кундузги оромгоҳларда болалар овқатланиши учун бюджетдан жами 1 миллиард 440 миллион сўм ажратилиши лозим эди.

Тадбиркор йигит тўрт йиллик югур-югурлардан сўнг виртуал қабулхонага мурожаат қилиб, муаммони ҳал қилди. Ҳозирча оромгоҳлар учун пул сарфлаган бошқа тадбиркорлар пулининг тақдири номаълум.

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG