Абдулазиз Карим Ўзбекистон чегарачиларини "халқ душманлари" деб атади
Туркияда яшаётган таниқли санъаткорнинг даъво қилишича, Ўзбекистон чегарачилари унинг Туркиядан Ўзбекистонга қайтган отаси Сирожиддин Каримовни давлат чегарасида ушлаганлар. Чегарачилар 76 яшар Сирожиддин Каримни чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айблаганлар. Санъаткорнинг отаси кун давомида ички ишлар бўлинмасида ушлаб турилган. Абдулазиз Каримнинг айтишича, ички ишлар ходимлари отасини тергов қилиш чоғида унга нисбатан жиноий иш очилишини маълум қилиб, паспортини олиб қўйганлар.