Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:07

Тадбиркорлар: Солиқчилар онлайн касса аппарати ва таъминот дастурини сотиб олишга мажбурламоқда!


Тадбиркорлар¸ хусусий ширкатларнинг пуллик таъминот дастурини сотиб олмаса¸ қарийб 3 миллион сўмга олинган онлайн касса машинасининг ишламаслигини айтмоқда.
Тадбиркорлар¸ хусусий ширкатларнинг пуллик таъминот дастурини сотиб олмаса¸ қарийб 3 миллион сўмга олинган онлайн касса машинасининг ишламаслигини айтмоқда.

Озодликка бир қатор вилоятлардан мурожаат қилган тадбиркорлар шу кунларда солиқ инспекцияси ходимлари ўзларини қарийб уч миллион сўмлик янги касса аппарати сотиб олишга мажбурлаëтганини билдирди.

Ўтган йилги Ўзбекистонда президент фармони билан касса машиналарини интернет орқали тўғри солиқ қўмитаси маълумотлар базасига улаш жараëнига ўтиш бошланган.

Бу фармонга кўра¸ Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) тадбиркорларга бепул берилиши керак.

Озодликка боғланган тадбиркорлар¸ Солиқ қўмитаси бепул дастурни бериш ўрнига ўзларини хусусий МЧЖлардан дастурий таъминот сотиб олишга мажбурлаëтгани¸акс ҳолда¸ машиналарнинг блоклаб қўйилаëтганини хабар қилди ва буни тасдиқловчи суратларни тақдим этди.

Айтилишича¸ электрон касса машинаси ишлаши учун тадбиркор йиллик хизмат ҳақи 550 мингдан 1 миллион 2000 минг сўмгача борадиган хусусий ширкатлар билан шартнома тузиши шарт. Бу ширкатлар рўйхати эса¸ солиқчилар томонидан тақдим қилинмоқда.

Озодлик боғланган Солиқ қўмитаси мутасаддилари¸ жойлардаги ўз инспекторларининг тадбиркорни хусусий МЧЖлар таклиф қилаëтган пуллик таъминот дастурларини сотиб олишга мажбурлашга ҳақли эмаслиги¸ тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларга Солиқ қўмитаси аралашмаслигини иддао қилди.

Пандемия давридаги яна бир мажбурият

Озодликка Сурхондарë¸ Самарқанд ва Наманган вилоятларидан мурожаат қилган тадбиркорлар¸ карантин чекловлари юмшаб¸ ўз фаолиятини энди жонлантираман деб турганда¸ солиқчилар босими остида қолганини билдирди.

Янги касса аппарат олишга мажбурлашди. Олдим¸ 2 700 000 сўмга. Бу аппарат ишлаши учун доим интернетда бўлишимиз шарт экан. Ойлик интернет нархи 100 минг сўм атрофида. Майли¸ бунисига ҳам розимиз¸ интернет барибир керак. Лекин ойлик программаси учун энг ками 50 минг¸ бўлмаса¸ 100 минг тўламасак¸ бу машина ишламас экан. Бу нима дегани? Бозордан телефон сотиб олсангиз¸ ичида программалари бўладику! Бу қанақа машинаки¸ унга ойлик пул тўланадиган программа ўрнатмаса¸ ишламайди! Солиқ қўмитаси ўзи танлаган ширкатлар программасини бизга мажбурлаб олдиряпти”¸ дейди сурхонлик тадбиркор.

Айни шундай эътирозлар Озодликка Самарқанд ва Наманган вилоятида фаолият юрғизаëтган тадбиркорлардан ҳам келди.

Бу тадбиркорлар ҳам¸ ўз ҳудудий солиқ инспекторлари зудлик билан янги касса аппарати сотиб олиш баробарида уни ишга тушириш учун хусусуй ширкат билан таъминот дастури сотиб олиш ҳақида шартнома қилишга ҳам мажбурлаëтганини билдирди.

Булар халқ пулини шилишни билади¸ тадбиркор карантинда қандай қийналиб¸ жонини хатарга қўйиб ишлаëтгани билан иши йўқ. Солиқчилар мажбурлаб сотяпти. Янги касса аппаратини олмасанг¸ банкдаги ҳисоб рақамингни ëпаман¸ ҳеч қаерга пул чиқаролмайсан¸ деб пўписа қиляпти. Программани кимдан олишниям ўзлари айтяпти. Тили бир буларнинг”.

Озодлик гаплашган тадбиркорларнинг айримлари спиртли ичимлик ва сигарет сотиш билан шуғулланса¸ яна бири хусусий аптека эгаси.

Президентнинг 2019 йил 6 сентябрдаги фармонида¸ “алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари”ни электрон касса аппартларига ўтказиш жараëни 2020 йилнинг 1 январига қадар тугаши шарт қилиб белгиланган. Акс ҳолда¸ солиқ идоралари уларни молиявий қонунбузарликда айблаши ва бунинг учун энг ками 5 миллион сўмлик жаримага тортилиши мумкин.

Солиқ мутасаддилари изоҳи

Озодлик тадбиркорлардан тушган эътирозлар бўйича Солиқ қўмитаси мутахассислари билан боғланди.

Электрон касса машиналарига ўтиш жараëни учун масъул бўлган Профилактика бошқармаси мутахассислари¸ айни кунларда президент фармони бўйича онлайн назорат касса машиналари (НКМ) га ўтиб бўлиши шарт қилиб белгиланган тоифадагилар билан профилактик суҳбатлар бўлаëтганини тасдиқлади.

Тўрт тоифадаги тадбиркорлик субъектлари 1 январгача онлайн НКМ сотиб олиши шарт эди. Бундайлар бутун республикада 100 мингга яқин. Сотиб олмаган тадбиркорларга қўшимча вақт ва огоҳлантириш бериляпти. Карантинда ҳаммага қийин бўлганини тушунганимиз учун ҳеч ким уларни жаримага тортаëтгани¸ жазолаëтгани йўқ"¸ деди Озодлик гаплашган Солиқ қўмитаси мулозими.

Президент фармонига мувофиқ¸ йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 5 миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари 2020 йил 1 августига қадар¸ тушуми 100 миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етганлар жорий йил охирига қадар¸ қолганлар эса¸ 2022 йил 1 январига қадар электрон касса машиналарига ўтиши шарт.

Дунëнинг аксар тараққий қилган давлатларида жорий этилган онлайн касса аппаратларига тушадиган ҳар қандай тушум бевосита солиқчиларга кўринади ва бу яширин иқтисодни чеклаб¸ уни солиққа тортишга ëрдам беради.

Электрон НКМга ўтишни қайси қисми пуллигу¸ қайсиси бепул?

Солиқ қўмитаси мулозимлари айни кунларда 2 700 000 -3 000 000 сўмга сотилаëтган касса машинаси нархидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари ( жорий БҲМ 238 610 сўм – таҳр.) тадбиркор тўлаши лозим солиқдан чегириб ташланишини билдирди.

Аппаратнинг 2 386 100 сўмини давлат қоплайди”¸ деди қўмита мутахассиси.

Тадбиркорларнинг асосий эътирозига учраëтган пуллик таъминот дастурлари – программа бўйича саволларга жавоб берган мулозимлар¸ қўмитанинг бу жараëнга алоқаси йўқлигини таъкидлашга уриндилар.

“Президент фармони билан «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи 10 та хусусий МЧЖни танлади. Улар киберхавфсизлик параметрлари бўйича текширув ва синовдан ўтказилган. Солиқ қўмитаси бепул берадиган виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисмидан қаноатланмаган тадбиркор¸ шу ўнтадан биттаси маҳсулотини сотиб олиши мумкин. Бу икки мустақил тадбиркорлик субъекти ўртасидаги муносабат ва биз унга аралашмаймиз”¸ деди Солиқ қўмитаси мулозимларидан бири.

Тадбиркорларнинг президент фармонига кўра Солиқ қўмитаси бепул тақдим қилиши белгиланган таъминот дастурининг берилмаëтгани ëки умуман ишламаëтгани ҳақидаги эътирозларига жавобан қўмита мутасаддилари¸ бундай ҳолатлар бўйича қўмита ишонч телефонларига мурожаат қилишни сўради.

Тадбиркорлар бизга мурожаат қилиб¸ ким ўзларини фалон компаниянинг фалон дастурини сотиб олишга мажбурлаëтгани ëки бепул дастурни бермаëтганини бизга айтсин¸ ўрганиб¸ чора кўрамиз”¸ деди Давлат солиқ қўмитасининг Профилактика бошқармаси мулозими.

XS
SM
MD
LG