Москва метросининг лифтида тунайдиган Баҳодир
Бир неча йилдан бери Савёловский бозори атрофида яшаб келишини айтган қорақалпоғистонлик Баҳодир шу ердаги тадбиркор юртдошлар ва бошқа муҳожирлар эҳсонлари ҳисобига тирикчилик қилиб келади. Баҳодир ҳатто ёзда ҳам кечалари совуқ бўладиган Москванинг метро бекатидаги лифт хонасида тунайди.