Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:50

Россияда қолиб кетган ҳайдовчилар Қозоғистон орқали транзит йўл очиб беришни сўрамоқда (ВИДЕО)


Ўзбек ҳайдовчилари учун Қозоғистон чегараси март ойидан бери ёпиқ
Ўзбек ҳайдовчилари учун Қозоғистон чегараси март ойидан бери ёпиқ

Россияда қолиб кетган ўзбек ҳайдовчилари ва таксичилар Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит йўлаги очиб беришни сўрамоқда. Озодлик билан суҳбатда чегаралар ёпилишидан олдин Россияга шахсий автомобилида келган минглаб ўзбекистонликлар ўз машиналарини ташлаб кета олмасликларини айтишди. Қозоқ расмийлари бу масала икки давлат ҳукуматлари томонидан ҳал этилиши мумкинлигини айтмоқда.

Шу йилнинг 1 октябрь куни Қозоғистон ўз ҳудудига Россия ва Ўзбекистондан киришга рухсат бериши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишонган юзлаб ўзбекистонлик ҳайдовчилар шахсий машиналарида чегарага тўпланди.

Бироқ қозоқ чегара хизмати ходимлари коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чекловлари яна узайтирилганини билдирган.

Озодликнинг Москва бюросига бир гуруҳ ҳайдовчилар номидан мурожаат қилган фарғоналик Абдувосит шахсий машиналарда Россияда қолиб кетган ўзбекистонликлар сони минглаб эканини айтади.

- Йигитларимиз 1 октябрь куни Қозоғистон чегараси очилиб қолади, деган умидда Сагарчин постига бориб олди. Бунга Ўзбекистон чегарани очамиз, деган гап-сўзлар сабаб бўлди. Ҳайдовчилар шу баҳонада транзит билан ўтиб кетамиз, деб ўйлашди. Лекин Қозоғистон ўтказмаслигини айтибди -ҳамма одамларимиз ортга қайтиб кетди. Барча машиналар юк ва Ўзбекистонга кетаётган йўловчиларни олволган эди. Биз тирикчилик мақсадида одамларни олиб келиб-олиб кетиб юрардик. Ўзбекистонликларни ҳукумат олиб чиқа бошлади, лекин шахсий машинаси борларга 35 минг рублдан трейлер таклиф этишди. Пули борлар кетди, бунча пули йўқлар қолди,- дейди Абдувосит.

Суҳбатдош шахсий машина билан Россияга кириб борганларнинг 300-400 нафарини шахсан таниши, улар аслида минглаб бўлиши мумкинлигини айтади.

Ўзбек ҳайдовчилари: Чегара ёпиқ, кетиш керак!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00

Ўзбек муҳожирига кўра, шахсий автомашиналар кўплаб ҳайдовчиларнинг ягона даромад қилиш манбаи.

- 3-4 йил Россияда меҳнат қилиб, пешона терим билан Ўзбекистонда машина олгандим. Энди “Кобалтимни” қаерга ташлаб кетаман?! Россияда 400 минг атрофида туради. Бизники ўзбек номери – ким оларди уни, растаможка қилиб?! Уларга бу бош оғриқ керакмас. Ташлаб кетсам – бор-бутимдан айриламан.

Фарғоналик йигит пандемия билан боғлиқ карантин чекловлари пайтида қурилишда бироз вақт мардикорчилик қилгани, Ўзбекистонда берилган автомобил рақамлари билан таксичилик қилишнинг иложи йўқлигини билдирди. У жиянлари ва қариндошлари ҳисобига тирикчилик қилиб юрганини айтади.

- Умид қилиб яшаярмиз: ҳар ойнинг биринчи кунини кутамиз. “Ана 1 июльда, мана 1 августда, ана 1 сентябрда чегара очилади”, деб қўлимиз бир ишгаям бормаяпти. Машинаси борларни ҳам ўйлайдиганлар бормикин? Элчихонамиз Қозоғистондан илтимос қилса – йўқ демайдику! Шоферлар номидан илтимос қиламан: бирор тайинланган кунга, тайинланган жойга ҳамма қолиб кетган машиналар йиғилсин. Айтган куни чегарани очиб берсин, коридор орқали фақат бензинга тўхтаб, ўтиб кетамиз! Самарадан Қорақалпоққа 8-10 соатда ўтамиз.

Абдувосит ўзбек ҳайдовчилари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган, зарурий рухсатнома ва ҳужжатлар билан таъминланган ҳолда Қозоғистон ҳудудини кесиб ўтишга тайёрлигини ҳам гапирди.

Ҳайдовчи йигит “нима учун автобусларга берилган рухсат енгил машинага берилиши мумкинмас?”, деган савол билан ҳукумат раҳбарларига мурожаат қилди.

Мурожаат сўнгида Абдувосит Қозоғистон чегарасининг очилишини нафақат муҳожирлар, балки учоқ-поездларга чипта ололмаётган ночор аҳволдаги минглаб бошқа ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳам кутиб қолаётганини таъкидлайди.

Юзлаб ҳайдовчи ва таксичилар чегарада қолмоқда
Юзлаб ҳайдовчи ва таксичилар чегарада қолмоқда

Қозоғистон Республикаси Чегара хизмати Озодлик сўровига жавобан ўзбек ҳайдовчиларининг транзит масаласи икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ваколатидаги масала эканини билдирди.

- Ўзбекистон элчихонаси бизга хат билан чиқса, биз рухсат беришимиз мумкин. Одатда шундай бўляпти – сизларнинг ваколатхонангиз еки Ташқи ишлар вазирлиги бизнинг Ташқи ишларга “шунча гражданларимизга шу куни автобус, поезд ёки машинада ўтишига рухсат беринг” деган мазмундаги мурожаат билан чиқяпти, кейин транзит очиб бериляпти. Биз ўзбошимчалик билан чекловларни бузолмаймиз! – деди ўзини таништирмаган Қозоғистон Чегара хизмати расмийси.

Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1 октябридан очилиши ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақида сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалаётган хабарлар ёлғон. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штабининг 29 сентябрь куни эълон қилган ахборотида айтилган эди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой 5 октябрдан Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ янги чекловлар жорий этилганини очиқлади. Вазир Қозоғистон қўшни давлатлар ва бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни тикламай туриши, чегарада карантин қоидаларига риоя қилиш назорати кучайтирилиши, зеро мамлакатда COVID-19 вируси билан касалланиш ҳолатлари камаймаётганини маълум қилди.

5 октябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан ташкил этилган ва 26 сентябрь куни Россияга йўл олган 15 та автобусдан иборат карвон Қозон шаҳридан 700 га яқин ўзбекистонликни олиб қайтгани хабар қилинди.

Аввалроқ 15 та автобусдан иборат карвон Россиянинг Самара вилоятида тўпланиб қолган 750 нафар ўзбекистонликни 27 сентябрь куниЎзбекистонга олиб келган эди.

XS
SM
MD
LG