Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:01

Волжский масжидига жойлаштирилган муҳожирларни Ўзбекистонга жўнатиш бошланди (ВИДЕО)


Волжский шаҳар маъмурияти ташаббуси билан вокзалда бошпанасиз қолган ўзбекистонлик муҳожирлар қурилиши ҳали битмаган масжидга жойлаштирилди.
Волжский шаҳар маъмурияти ташаббуси билан вокзалда бошпанасиз қолган ўзбекистонлик муҳожирлар қурилиши ҳали битмаган масжидга жойлаштирилди.

Ўзбекистонга кетолмай қолгани ортидан Волжский шаҳрида қурилиши чала ҳолдаги масжидда тунаган меҳнат муҳожирлари 29 сентябрь куни ватанига қайта бошлади.

Волжский шаҳар муфтияти¸ шунингдек¸Волгоград Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Озодликка билдиришича¸ 27 сентябрь куни масжидга жойлаштирилган 200 га яқин муҳожир чартер поезд ва автобусларда Ўзбекистонга жўнатилмоқда.

Айни пайтда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Қозоғистон чегарасининг 1 октябрдан очилиши тўғрисида тармоқларда тарқатилаётган хабарларни инкор этди.

27 сентябрь куни Волгоград вилоятининг Волжский шаҳрида янги қурилаëтган масжид биносига ўз юртига кетолмасдан қолган 200 яқин ўзбек муҳожири жойлаштирилди.

- Бизга жойлаштирилган 200 тача одамдан 40 таси аёллар, айримларида болалари ҳам бор. Шаҳар маъмурияти ташаббуси билан уларни совуқ бошланганидан кейин Зелений оролидаги масжид биносига жойлаштиришга қарор қилдик¸ деди Озодлик гаплашган Волгоград вилояти Мусулмонлар марказий диний бошқармаси расмий вакили Муродҳожи Абсаматов.

Масжидга жойлаштирилган 200 кишидан 40 таси - аёллардир.
Масжидга жойлаштирилган 200 кишидан 40 таси - аёллардир.

-Ўзбекистонликларни жойлаштирганимизга уч кун бўлди, бошида қийналдик, чунки бунча одамни эплолмасдан қолдик. Кейин шаҳар маъмурияти ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўмагида ҳамма зарурий нарсалар олиб келинди, одамларга иссиқ овқат ташкил қилинди. Бунча одамни бирдан фақат бизни биномиз қабул қила оларкан. Кейин ёрдамга оддий мусулмонлар ва волгоградликлар қўшилди.

Волжский аҳолиси кўрпа-тўшак олиб келмоқда.
Волжский аҳолиси кўрпа-тўшак олиб келмоқда.

Суҳбатдошга кўра¸ Волгоград области маъмурияти кўмагида ўзбек мусофирларига кўрпа-тўшак олиб келинган ва уларга вақтинчалик яшаш учун шароитлар яратилган.

Муҳожирлар тушлик пайтида.
Муҳожирлар тушлик пайтида.

Муфтият вакили ҳозирда Волжский вокзалида бошпанасиз қолган ўзбек муҳожирлари йўқлигини айтди.

Муродҳожи Абсаматов 29 сентябрдан бошлаб қолган ўзбекистонликларни ватанига жўнатиш йўлга қўйилганини маълум қилди.

- Бугун 16:30 да биринчи, 17:30да иккинчи ва 18:30да учинчи автобус рейсларида одамлар олиб кетилади. Яна битта заҳирадаги автобусда қолганлар олиб чиқилади. Шу тариқа, масжидимизда бирорта ўзбекистонлик бугун кечга қолмайди - ҳаммасини жўнатамиз, Иншаллоҳ! Яна вокзалга келаётган одамлар бўлиши мумкин. Лекин олдин келиб жойлашганларни биз камчиликсиз жойлаштира олдик¸ деди Муродҳожи Абсаматов.

Ўзбек мигрантларига кўрпа-тўшак берилди.
Ўзбек мигрантларига кўрпа-тўшак берилди.

Муфтият вакили¸ ўзбекистонликларни ватанига жўнатиш билан бир пайтда¸ Волжскийга уйига қайтишга уринаëтган янги муҳожирлар оқими келишда давом этаëтганини инкор қилмади.

Бундан икки кун олдин Волгоград бош муфтийси Бата Кифоҳ Муҳаммад (Абдулло Ҳожи) келаётган одамлар сони кескин кўпайиб бораётгани сабаб, муфтият қийинчиликларга учраётганини билдирганди.

Волгоград вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 29 сентябрь куни Озодлик боғланган мулозими¸ бошпанасиз қолган муҳожирлар учун Волжский темир йўл вокзалида чодир қуриш режаси йўқлигини билдирди,

Тармоқларда Волжский шаҳридан Тошкентга темир йўл коридори очилиши тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлиши ортидан пандемия чекловлари боис ватанига қайтолмаëтган минглаб ўзбек муҳожири шу ерда тўплана бошлади.

Волжскийдаги ўзбеклар автобус ва поездларда олиб чиқилади.
Волжскийдаги ўзбеклар автобус ва поездларда олиб чиқилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби 29 сентябрь куни Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасининг 1 октябрдан очилиши ва ўзбекистонликларнинг Қозоғистон орқали ватанига қайтиши мумкинлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқаган хабарларни "ëлғон" сифатида инкор қилди.

XS
SM
MD
LG