Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:44

АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден “бўлувчи эмас, бирлаштирувчи” бўлишга ваъда берди (ВИДЕО)


АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден.
АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден.

Делавер штати, Уилмингтон шаҳрида АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден халққа мурожаат қилди. Президент мурожаатини эшитиш ва уни қутлаш учун Уилмингтондаги конференц марказ майдонига минглаб одамлар йиғилди.

АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден “бўлувчи эмас, бирлаштирувчи” бўлишга ваъда берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:56 0:00

Байден 7 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 20.00да (Тошкент вақти билан 8 ноябрь, 6.00да) ўз нутқини бошлар экан: “Қасам ичаманки, мен бўлувчи эмас, балки бирлаштирувчи америкалик бўлишга ҳаракат қиламан”, - деб айтди.

Байден Трамп тарафдорларини “бирдамлик”ка чақирар экан:

"Мен бугун умидлари пуч бўлганларнинг аҳволини ҳис қилиб турибман . Ўзим ҳам бир неча маротаба сайловларда мағлуб бўлганман. Аммо, келинг, бир-биримизга имконият берайлик. Мен бўлувчи эмас, балки бирлаштирувчи президент бўлишга ваъда бераман. Ривожланиш учун биз ўз мухолифларимизга душманимиз каби муносабатда бўлишни тўхтатишимиз лозим. Биз душманлар эмасмиз. Биз америкаликлармиз”,- деб айтди.

Шунингдек, Байден 2021 йилнинг январидан бошлаб коронавирусга қарши курашнинг янги режасини амалга киритишини ва “COVID-19 устидан назорат ўрнатилишини” ваъда қилди.

“Мамлакатимиз аҳолиси ўз танловини қилди. Улар бизга ишончли ғалабани тортиқ қилди”,-деди Байден ўз сўзида.

Уилмингтондаги конференц марказ майдонига йиғлган минглаб одамлар Байденни олқишлар билан кутиб олди.

Янги президент халқни “кесин риторикадан воз кечишга, кескинликни юмшатишга ва яна қайтадан бир бирларига назар ташлаб, бир бирларини тинглашга” чақирди.

"Мен Американинг руҳини тиклаш учун президет бўлдим. Халқнинг таянчи -ўрта синфни тиклаш учун. Дунёда Америкага бўлган ҳурматни яна қайтариш учун келдим",-деди нутқи давомида Байден.

Байден президент сифатидаги фаолиятини COVID-19га қарши курашни кучайтириш ва касаллик тарқалишининг олдини олишдан бошлашини билдирди.

У ўзига 74,5 миллион сайловчи овоз берганини таъкидлаб, бу системали ирқчилик ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун берилган мандат эканини айтди.

Байденга кўра, 9 ноябрда у коронавирусга қарши кураш бўйича ўз режасини амалга ошириш учун олимлардан иборат маслаҳатчилар гуруҳини ташкил қилишга киришади.

Байден билан бирга халқ олдига чиққан сайланган вице-президент Камала Харрис сайловчилар “Америка учун янги кунни очиб берди”, деб айтди ва Байденни “АҚШнинг руҳини тиклай оладиган одам” сифатида тақдим қилди.

Харрис ўзининг биринчи аёл вице-президент эканини таъкидлаб, “ягона аёл вице-президент бўлиб қолмаслигига” умид билдирди.

Байден 7 ноябрь куни соат 11:30да Вашингтонда сайлов ғолиби сифатида эълон қилинган эди.

Халққа қилган мурожаатларида Харрис ҳам, Байден ҳам ўз мағлубиятини тан олишдан бош тортаётган президент Дональд Трамп номини тилга олмади.

Британия Бош вазири Борис Жонсон, Германия Канцлери Ангела Меркел, Франция президенти Эммануэл Макрон Жо Байденни президентликка сайлангани билан табриклади. Канада, Греция, Ирландия, Бельгия ва Литва раҳбарлари ҳам табрик йўллашга улгуришди.

Франция президенти Эммануэл Макрон «америкаликлар ўз президентларини танлаганликлари»ни қайд этаркан, Байден ва Ҳаррисни қутлади ҳамда улар билан “биргаликда ишлаш”га тайёрлигини таъкидлади.

Республикачи сенатор Митт Ромни Байденни табриклади
2012 йилга сайловларда Барак Обама билан президентлик учун курашган републикачи сенатор Митт Ромни Жо Байденни президeнтликка сайлангани билан табриклади.
Байден сайловчилар коллегиясининг 279 овозини қозонган. Оқ уйга раҳбарлик қилиш учун 270 овоз кифоя.

Ҳозирча бу Байденнинг раман ғалабасини англатмайди. Сайловчилар коллегияси президентни расман 14 декабрда сайлайди.

Қолаверса АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп сайлов натижалари бўйича судда тортишиш ниятида.

XS
SM
MD
LG