Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:57

Болқон мусиқа фестивалини реклама қилиш учун Рамзан Қодиров сиймосидан фойдаланилмоқда


 Chechen Republic Head Ramzan Kadyrov
Chechen Republic Head Ramzan Kadyrov

Ўзини мачо қилиб кўрсатишни яхши кўрадиган Чеченистон раҳбари Майк Тайсонни чақириб, у билан вақтичоғлик қилган.

Шунингдек, ўзининг шахсий футбол жамоасига қарши ўйнаш учун Бразилиянинг собиқ футбол юлдузларини чақиртирган.

35 ёшга тўлганида эса Голливуд юлдузларини ёллаган.

Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар Қодиров Чеченистонни 14 йилдан бери шафқатсиз ва золим, майда ва қасоскор, аёллар ва озчиликларга нисбатан зўравон раҳбар ўлароқ бошқариб келаётганини айтмоқда.

Аммо бу Босния ва Герцеговина шимолида маҳаллий ёшлар гуруҳи Қодировни «Чеченистон фестивали» мусиқа фестивали рамзи этиб белгилашига тўсқинлик қилмади.

Фестиваль уюштирувчиларнинг сўзларига кўра, аслида тадбирнинг Чеченистон ёки унинг раҳбари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Улар 22 июль куни мамлакатнинг асосан серблар яшайдиган қисмида жойлашган Билеча шаҳрида бўлиб ўтадиган фестивалга томошабинларни жалб қилиш учун рекламаларда ҳарбий кийимдаги Қодиров суратларидан кенг фойдаланмоқдалар.

«Бу ҳеч кимга қарши қаратилган эмас», - деди «Жезерина» ёшлар гуруҳи ташкилотчиси Владимир Милидрагович Озодликнинг Болқон хизматига.

«Фестивалга ҳар йили тобора кўпроқ одам келмоқда. Биринчи фестивалга 200 одам келганди. 2019 йилги фестивалда 2 000 дан зиёд одам қатнашди».

Милидраговичнинг таъкидлашича, фестиваль гуманитар мақсадларни кўзлайди ва тушган даромад «ижтимоий фойдали ишларга» сарфланади.

Хўш, нима учун айнан Қодировни фестиваль рамзи этиб танлашди?

Ижтимоий тармоқларда тўхтовсиз ўзини реклама қилувчи Қодиров, шубҳасиз, Чеченистоннинг энг таниқли одамидир. Аммо Билечада этник чеченлар йўқ. Қолаверса, шаҳарнинг Қодиров ёки Россия билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Милидраговичнинг айтишича, «Чеченистон фестивали» номи Билеча аҳолиси «бир вақтлар жезериналик ярамас йигитларни чеченлар» деб аташга одатланганидан келиб чиққан.

«Биз бу номни шунчаки танлаганмиз, ҳеч кимга қарши ҳеч қандай даъвомиз йўқ», - деди Милидрагович. «Биринчи фестиваль етти йил олдин ўтказилганидан бери биз унинг номини ўзгартирмадик ва у шу кунгача сақланиб қолди».

Черногориялик фаол ва публицист Любомир Филипович АҚШнинг Molson Coors Beverage Company ширкатига тегишли Trebjesa Brewery фестивалга ҳомийлик қилаётгани хавотирли ҳолат эканини айтди.

Билеча Босния ва Герцеговинадаги манзарали кўл бўйида жойлашган шаҳарча бўлиб, унда 10 минг одам истиқомат қилади. Шаҳар аҳолисининг аксарият қисми православ серблардир.

Шаҳар ҳокимлиги бу йилги Чеченистон фестивалига тақрибан 295 доллар атрофида грант ажратган.

Мэр Веселин Вуйович «Чеченистон фестивали» ташкилотчиларининг барчасини «яхши серблар ва ватанпарварлар» деб атади. У тадбирни тарғиб қилиш учун чеченлар раҳбари суратлари ишлатилаётганидан хабари йўқлигини айтди.

Путин Рамзан Қодировни 2007 йилда, яъни отаси Аҳмад Қодиров ўлдирилганидан кейин Чеченистон раҳбари этиб тайинлаган.

Ўтган ойда Путин Қодировнинг минтақа иқтисодиётини ривожлантириш бўйича фаолиятини мақтади ва уни «ўз ишини давом эттириш» учун яна бир муддатга сайланишга ундади.

Human Rights Watch ташкилоти Путиннинг Қодиров раҳбарлигида Чеченистон Россиядаги «энг хавфсиз жойлардан бирига» айлангани ҳақидаги даъвосини танқид қилди.

XS
SM
MD
LG