Хатлон вилоятида Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия қўшинлари иштирокида қўшма ҳарбий машғулот бошланди
5 август куни Ўзбекистон¸ Тожикистон ва Россия қўшинлари иштирокида Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Ҳарбий-кўргазма марказида қўшма ҳарбий машғулот бошланди. Ўзбекистон ҳарбий делегацияси ҳарбий техникага эга 200 га яқин офицер ва аскар билан 2 август куни Термиз аэродромидан йўлга чиққан эди.