Толибон билан бизнес: Халқ қўрқуви ва ҳукумат манфаати
Ўзбекистоннинг Афғонистонга туташ чегараси бўйлаб жойлашган қишлоқлар аҳолиси қўрқув ичида яшамоқда. Озодлик гаплашган термизликларга кўра, кунора чегара тарафдан ўқ овозлари эшитилади, афғонистонликлар чегарани ажратиб турган Амударёдан сузиб бўлса ҳам қочиб ўтишга уринаётгани кузатилмоқда.