Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:28

Бухоролик тадбиркор: Президентни айтгани фақат қуруқ гап бўлиб қоляпти


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги “Халқаро форумлар саройи”да тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти чоғидаги тадбиркорлар эгалик қилаётган кўчмас мулк уларга хусусийлаштириб берилишини ваъда қилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги “Халқаро форумлар саройи”да тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти чоғидаги тадбиркорлар эгалик қилаётган кўчмас мулк уларга хусусийлаштириб берилишини ваъда қилган.

Бухоролик тадбиркор Улуғбек Мавлонов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 август куни “Халқаро форумлар саройи”да айтган гапларига ана шундай муносабат билдирди.

Мавлонов охирги тўрт йилда Мирзиёев тадбиркорлар ҳуқуқлари ва хусусийлаштириш бўйича қатор фармон ва қарорлар чиқаргани, президент тадбиркорлардан мулкни олиб қўйишни қатъий тақиқлаш ва ҳокимларни жазолаш ҳақида берган ваъдаларини эслайди.

Тадбиркор президентнинг 20 август куни “Халқаро форумлар саройи”да айтган гаплари ҳам унда ишонч ҳосил қилмаган.

“Мен президентни кеча учрашувда айтган баланд-парвоз гапларига ишонгим келмаяпти. Чиқиш қиляпти, лекин президентни қарорлар ва фармонлари бажарилмаяпти. Президент айтгани бажарилмаса нима фойда.

Ишонгим йўқ. Кўриб турибсиз, Қонун бор ишламаяпти. Президентни айтгани фақат қуруқ гап бўлиб қоляпти.

Сўнгги тўрт йил ичида президент тадбиркорлардан мулкни олиб қўйган ҳокимларни жазолайман деб бир неча бор айтди, лекин тортиб олишлар ҳозир ҳам бўляпти.

Мени заргарлик дўконимни тортиб олишганди уч йил олдин, ҳозиргача югуриб юрибман, ҳеч бир натижа бўлмаяпти”, - дейди Мавлонов.

Тадбиркорнинг айтишича, 2018 йилда Бухоро шаҳрида президент қарори билан 2 қаватли уйларни бузиб, кўп қаватли уйлар қурилган.

Қурилиш тушган майдонда жойлашган тадбиркорнинг заргарлик дўкони бузиб ташланган.

“Пешона тери билан ишлаб, олганман, кейин ремонт қилганман. Бухоронинг ўша пайтдаги ҳокими Камолов Мирзиёевни қарори деб, бузиб ташлади. Биз норози бўлдик. Карим Камолов бизни қўрқитиб, сиз президент қарорига қарши борасизми деганди ўшанда. Ҳозир у ерда 8 қаватли уй бошлашган, қурилиш кетяпти. Бир йил чопдим. Биринчи этаждан магазин офис бўлади, берилади, деди. Лекин, бермаяпти. Судга бердим, мана шу йил 4 май ойида очиқ суд бўлди, ҳокимият келмади. Қарор чиқарди, дўкон берилсин деб чиқарди. Ҳурсанд бўлдим, “ҳақиқат бор экан” деб ўйладим. Энди шу суд қарорини бекор қилишибди. Мана сизга адолат”, - дейди Улуғбек Мавлонов.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги “Халқаро форумлар саройи”да тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти чоғидаги тадбиркорлар эгалик қилаётган кўчмас мулк уларга хусусийлаштириб берилишини ваъда қилган.

"Яъни, бу ерни бошқа одам сотиб ололмайди, уни хусусийлаштиришга фақат ер эгасининг ўзи ҳақли бўлади. Бунда ернинг турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерлар имтиёзли шартлар асосида, ушбу корхоналарга хусусийлаштириб берилади", - деди президент Шавкат Мирзиёев.

Бухоролик тадбиркорнинг айтишича, Мирзиёев қонун устуворлигини таъминлаш ҳақида ўз чиқишларида кўп марта гапирган, аммо амалда бу борада жиддий қадамлар қўйилганининг белгиларини кўриш қийин.

"Мен ўз мулкимни қайтариб олиш учун ҳар қандай маҳкамада қатнашишга розиман, лекин шу пайтгача бўлаётган нарса судлар бугун бундай қарор чиқаради, сал вақт ўтиб кимларнингдир таъсирида қарорини ўзгартиради. Шуми қонун устуворлиги", - дейди бухоролик тадбиркор.

“Уч қаҳрамон”: Бозоримизни тортиб олишмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:04 0:00

Ўзбекистонда бундан олдин бошқа тадбиркорлар ва фуқаролар ҳам ҳокимлар ҳамда куч тизимларининг ўзбошимчаликларидан шикоят қилиб келишган.

XS
SM
MD
LG