Президент Шавкат Мирзиёев якшанба куни яна Нукусга учиб кетди
Flightradar24 маълумотлари шу ҳақда гувоҳлик бермоқда. Мирзиёев шанба куни ҳам Нукусда бўлди.
Қорақалпоғистон пойтахтида, Ўзбекистон конституциясига бу республика мақомига оид ўзгартиришлар киритиш режаси ортидан, жума оқшом оммавий норозиликлар бошланиб кетди.
Бунинг ортидан президент Мирзиёев шанба куни Нукусга борди ва ўша куни оқшом Тошкентга қайтди.
Озодликнинг Нукусдаги манбаларига кўра, шаҳарда норозиликлар тўхтаган, кўчалар тинч. Аҳоли қатнови жуда оз, транспорт қатнови қарийб тўхтаган. Мобил алоқаси ишлаб турибди, аммо интернет тармоғига уланиш, ўтган ҳафтанинг пайшанбасидан буён чекланган.
Норозиликлар ортидан Қорақалпоғистонда бир ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда президент фармонига кўра, фавқулодда ҳолат 3 июль соат 00:01 дан 2 август соат 00:00 га қадар давом этади. Бу даврда соат 21:00 дан 7:00га қадар комендантлик соати ҳам амалда бўлади.
Қорақалпоғистонда 1 ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилди
Маҳаллий матбуот хабар беришича, Қорақалпоғистондаги норозиликлар ортидан мазкур республикада бир ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилган.
✅Бу ҳақда президент фармони эълон қилинган бўлиб, ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар давом этади.
✅Фавқулодда ҳолат даврида 21:00 дан 7:00га қадар комендантлик соати жорий этилди.
✅Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланди.
✅Қорақалпоғистонга кириш ва чиқиш ёпилди.
✅Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.
2 июль оммавий намойишлар бўлаётган Қорақалпоғистон республикаси маркази Нукусга етиб борган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг Қорақалпоғистоннинг мақоми билан боғлиқ моддалари ўзгаришсиз қолишини эълон қилган.
26 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги таҳрирдаги Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари Ўзбекистон таркибидаги республика аҳолиси ўртасида норозилик уйғотган эди.
Тармоқлардаги қизғин муҳокамалар ортидан 1 июль куни Нукусда оммавий намойишлар бошланиб кетган.
Шу куниёқ айрим тармоқ фойдаланувчилари Қорақалпоғистон ҳудудига Қуролли Кучлар ҳарбий техникаси киритилгани айтилаётган видеотасвирларни жойлаштирди. Бу видеолар ким томонидан ва қачон олингани номаълумлигича қолмоқда.
Алишер Қодиров: “Қорақалпоғистондаги вазият ташқаридан манипуляция қилинаётган бўлиши мумкин”
Жалменов: Нукусда вазият яхши томонга ўзгарди