Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:31

AҚШ Конгрессига Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан ҳисобот тақдим этилади

5 июль куни Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича мустақил ва шаффоф текширув ўтказиш чақириқларига АҚШ ва БМТ ҳам қўшилди.

Нукус шаҳрида 1−2 июль кунлари бўлиб ўтган тартибсизликларга айланиб кетган намойишлар пайтида 18 киши ҳалок бўлди ва 243 киши яраланди. Тан жароҳати олганларнинг 38 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари.

Расман билдирилишича, жароҳатланганлардан 149 нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйларига кетишга рухсат берилган. 94 киши эса касалхонага ётқизилган. Улар орасида аҳволи оғир бўлганлар ҳам бор.

Нукусдаги тартибсизликларда 516 фуқаро қўлга олинган. Уларнинг айримлари суриштирувдан сўнг маъмурий жазо қўлланилган ҳолда қўйиб юборилган.

26 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги таҳрирдаги Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари Ўзбекистон таркибидаги республика аҳолиси орасида норозилик уйғотган эди. Тармоқлардаги қизғин муҳокамалар ортидан 1 июль куни Нукусда оммавий намойишлар бошланиб кетган.

Норозиликлар ортидан Қорақалпоғистонда бир ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда президент фармонига кўра, фавқулодда ҳолат 3 июль соат 00:01 дан 2 август соат 00:00 га қадар давом этади, бу даврда 21:00 дан 7:00га қадар комендантлик соати жорий этилади.

2 июль оммавий намойишлар бўлаётган Қорақалпоғистон республикаси маркази Нукусга етиб борган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг Қорақалпоғистоннинг мақоми билан боғлиқ моддалари ўзгаришсиз қолишини эълон қилган.

14:43 4.7.2022

Нукусдаги тартибсизликлар: Расмий Тошкент версияси

Бош прокуратура Қорақалпоғистонда 1-2 июль кунлар рўй берган воқеалар хронологиясини эълон қилди. 4 июль куни АОКАда ўтган брифингда гапирган Бош прокуратура расмийларига кўра, бу дастлабки тергов пайти аниқланган маълумотлардир:

✅1 июль соат 14:50ларда “Эл хизматинда” газетаси муҳаррири ва блогер Даулетмурат Тажимуратов Телеграм ижтимоий тармоғи орқали видео мурожаат йўллаб, фуқароларни митинг ўтказишга даъват қилган.

✅1 июль 15:30да Тажимуратов ушбу даъвати учун ушланиб, ИИБга олиб келинган.

✅Тажимуратов ҳибсга олинганидан сўнг бир гуруҳ шахслар уни озод қилишни талаб қилиб, Нукус шаҳридаги ИИБга қарашли 2- сонли тергов ҳибсхонаси ва Нукус шаҳар Ички ишлар бошқармасига боришган.

✅1 июль соат 17:30ларда Нукус шаҳридаги Марказий деқҳон бозори олдидаги автомобил йўлида тартибсизликлар уюштирилган.

✅Шундан кейин Тажимуратов Нукус шаҳар ИИБдан озод қилиниб, чиқариб юборилган.

✅Бироқ Тажимуратов ва унинг тарафдорлари тартибсизликларни яна давом эттириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга очиқдан очиқ даъват қилишган.

✅2 июль соат 14:45да Нукус туманида тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий гвардия ходимининг махсус воситаларини қўлга киритган.

✅Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилиб, қурол- яроғлар тортиб олинган.

✅Шу куни Нукус халқаро аэропортига, Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи реалибитация марказига, Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган.

✅Оммавий тартибсизликлар давомида 2та машина ва 1та вагон ёқиб юборилган:

1)Нукус шаҳридаги "Лас Вегас" кафеси ёнида MAN русумли транспорт воситаси;

2) Нукуснинг Эски шаҳар қисмидаги марказий масжид олдида КАМАЗ русумли юк машинаси;

3)Шуманай туманидаги "Исмоилов Жобберган" фермер хўжалигига тегишли вагон ёқиб юборилган.

✅Нукус шаҳар спорт комплекс ёнидаги "Дўстлик" канали кўпригига; Нукус шаҳридаги кўплаб бино- иншоотларга; йўл тўсиқларига ҳам кўплаб талафотлар етказилган.

✅Оммавий тартибсизликлар оқибатида ҳозирга қадар аниқланган ҳолатларга кўра, жами 243 нафар шахсга, жумладан, 38 нафар ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган. Оғир тан жароҳатлар туфайли 18 нафар фуқаро вафот етган.

13:51 4.7.2022

Нукусдаги воқеалар пайтида 18 киши ҳалок бўлди, 516 киши ушланди

Нукус шаҳрида 1−2 июль кунлари бўлиб ўтган тартибсизликларга айланиб кетган намойишлар пайтида 18 киши ҳалок бўлди ва 243 киши яраланди. Тан жароҳати олганларнинг 38 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари. Бу ҳақда 4 июль куни АОКАда ўтган брифингда Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура расмийлари хабар берди.

Расман билдирилишича, жароҳатланганлардан 149 нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйларига кетишга рухсат берилган. 94 киши эса касалхонага ётқизилган. Улар орасида аҳволи оғир бўлганлар ҳам бор.

Нукусдаги тартибсизликларда 516 фуқаро қўлга олинган. Уларнинг айримлари суриштирувдан сўнг маъмурий жазо қўлланилган ҳолда қўйиб юборилган.

Миллий гвардиянинг билдиришича, Қорақалпоғистонда эълон қилинган фавқулодда ҳолат тартибини бузгани учун 4 июлга ўтар кечаси 110 киши қўлга олинган. Жумладан, Нукусда 58 киши ушланди ва уларга фавқулодда холат тартибининг талабларини бузиш бўйича баённома тузилди.

13:02 4.7.2022

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура брифингида маълум қилинишича, Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизлик ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

4 июль куни АОКАда ўтган брифингда маълум қилинишича, Бош прокуратура расмийлари жиноят иши юзасидан тергов ҳамда тезкор қидирув тадбирлари Бош прокуратура раҳбарлигида тузилган давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия маъсул ходимларидан иборат "Тергов-тезкор гуруҳи" томонидан олиб борилмоқда.

Мазкур иш Жиноят кодексининг бир қанча моддаси, жумладан, 159-модда яъни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш моддаси асосида қўзғатилган.

"Қонун устиворлиги ва жазо муқарарлигини таъминлаш учун мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодесининг 159- моддаси, 4 – қисми ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди", деди Бош прокуратура ходими брифингда.

12:21 4.7.2022

Олий Мажлис Конституцияда Қорақалпоғистон мақомини ўзгартиришга оид моддаларни ўзгартишсиз қолдирди

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси 4 июль кунги мажлисида мамлакат Конституцияси янги таҳриридаги Қорақалпоғистон Республикасига оид моддаларни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу билан парламентнинг қуйи палатаси 2 июль куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган қарорни расман тақдиқлаган бўлди.

Қорақалпоғистонда Конституциянинг айни моддаларига қарши 1 июль куни бошланиб кетган оммавий норозилик намойишлари манзарасида Нукусга борган президент Мирзиёев асосий қонундаги минтақанинг мақомига доир 70, 71, 72, 74, 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилишини айтган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG