Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:39

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:23 24.1.2023

Тожикистонда Украинадаги урушда ўлган эркак дафн қилинди

Тожикистоннинг Жайҳун туманида Украинадаги урушда ҳалок бўлган эркак дафн қилинди. Яқинларига кўра, 47 ёшли Шамсиддин Қодиров Россияда қамоқ жазосини ўтаётган бўлган ва қамоқхонадан урушга жўнатилган.

Дафн маросими 19 январь куни Жайҳун туманининг Панж қишлоқ жамоатида бўлиб ўтди. Қариндошлари айтишича, у икки йил муқаддам Россияда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш айблови билан 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

“Шамсиддин Волгограддаги колонияда қамоқ муддатини ўтаётганди, ўтган йилнинг май ойида уни Украинага урушга жўнатишган”, деди марҳумнинг укаси Раҳмиддин Қодиров Озодликнинг тожик хизматига.

У акасининг урушга ўз ихтиёри билан ёки мажбуран борганини билмайди. “Урушга кетиши олдидан бу ҳақда ўғлига айтган экан. Биз хабар топгач уни фикридан қайтаришга уриндик. Лекин Шамсиддин “тирик қолсам, ярим йилдан сўнг уйга қайтаман-ку”, деб бизга қулоқ солмади. Ўша ёқда ўлиш пешонасида бор экан”, дейди Раҳмиддин Қодиров.

У акасининг 2022 йил ноябрида ўлдирилганини, жасади ватанига икки ой ўтиб етиб келганини айтади. Ўлим тўғрисидаги гувоҳномада Шамсиддин иккала оёғидан яраланиши оқибатида ўлгани қайд этилган.

“Акамнинг икки оёғи болдиридан кесиб ташланган, бошқа аъзолари бутун эди”, дейди Раҳмиддин.

Сўнгги икки ойда Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган камида тўрт тожикистонлик Украина урушида ўлгани маълум қилинган.

21:03 23.1.2023

"Патриот" жанговар эскадрони Германиянинг Гнойен ҳаво базасидан Польшага йўл олди

"Ва ниҳоят, бу жараён бошланганидан, кетишга рухсат берилганидан хурсандмиз ва жуда фахрланяпмиз. Йиллар давомида машғулотлардан ўтдик, энди бу қуролларни ишлатиш ва айни пайтда дунёга Германияга ишониш мумкинлиги, "Патриот" қурол тизимига ишониш мумкинлигини кўрсатиш вақти келганидан хурсандмиз”, дейди эскадронга ҳамроҳлик қилаётган майор.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 23 январь куни Брюсселда учрашиб, Украинага қиймати 500 миллион еровлик ҳарбий ёрдам масаласини муҳокама қилди.

Шунингдек, вазирлар Россияга нисбатан 10-санкциялар пакети ҳамда Россиянинг музлатилган активларини Украинани тиклашга сарфлаш масаласини ҳам муҳокама қилди.

21:02 23.1.2023

Польша: Немис танкларини Украинага берамиз

Сўнгги кунларда муҳокама мавзуи бўлиб турган асосий масала - Германия танкларининг Украинага етказлиши бўлиб қолмоқда.

Украина бир неча ойдан бери Ғарбдан Германияда ишлаб чиқарилган танкларни сўраб келади, аммо Германия ҳозиргача танкларни жўнатишдан бош тортиб келаётганди.

"Биз ҳар доим барча дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз билан ҳар қандай масалани яқиндан муҳокама қилиб кейин қарор қабул қилганмиз. Бундан кейин ҳам шундай йўл тутамиз. Бу уруш жуда узоқ давом этиши мумкинлигини ҳисобга олишимиз керак. Шундай экан Украинани қўллаб-қувватлашни сусайтирмаслик ва Киевга қанча керак бўлса шунча ёрдам бериш янада муҳим. Биз фақатгина ҳамкорларимиз билан ўзаро келишган ҳолда ҳаракат қиламиз", деди Олаф Шольц, Германия канцлери.

Аммо, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок, агар Польша Украинага Германияда ишлаб чиқарилган “Леопард 2” танкларини жўнатмоқчи бўлса, Германия бунга қаршилик қилмаслигини билдирди.

Германия Украинага “Леопард 2” танкларини жўнатиш борасида иттифоқчи давлат босими остида қолди. Ғарб иттифоқчилари жума кунги учрашувда бироқ бир тўхтамга кела олишмаган эди.

Польша Бош вазири Матеуш Моравецки, унинг давлати ўз ихтиёридаги “Леопард 2” танкларини, Берлиннинг розилигисиз ҳам Украинага беришини билдирди:

"Биз бунинг учун Германиянинг розилигини сўраймиз, лекин бу - иккиламчи масала. Гарчи, Германия бунга розилик бермаган тақдирда ҳам бу танкларни Украинага берамиз. Биз Берлинга танкларини беришини сўраб, тинимсиз босим қиляпмиз. Уларда 350 та фаол, 200 та захирадаги танк бор. Шу боис, Германия Украинага ростдан ҳам ёрдам бериши мумкин. Украина ҳақиқатда қийналяпти ва бу жанг Европа хавфсизлиги ва тинчлиги учун жуда зарурдир”.

Айни пайтда Кремл матбуот котиби Песков Украинага Ғарб танкларини етказиб бериш ҳеч нарсани ўзгартирмаслиги, аксинча бу Украинанинг муаммоларини янада кўпайтиришини урғулади.

21:00 23.1.2023

Франция Украинага Леклерк танкларини юбориш имкониятини истисно қилмади

Франция президенти Эммануел Макрон ҳам, Украинага Леклерк танкларини юбориш имкониятини истисно қилмади. Макрон матбуот анжуманида, танкларни юборишдан олдин украин ҳарбийларини ўқитишга кетадиган вақтни ҳисобга олиш кераклиги ва айни пайтда, бунинг ортидан Франциянинг хавфсизлигига таҳдид туғилмаслигига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади:

“Мен мудофаа вазирига Леклерк танкларини юбориш масаласини барча нарсани ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишга топшириқ бердим. Буни уч нуқтайи назардан келиб чиқиб кўриб чиқиш лозим: Аввало, бизнинг ҳаракатимиз можарони янада авж олдириб юбормаслиги керак, иккинчидан, бу Украинага самарали ёрдам бўлиши учун украин дўстларимизга танклардан фойдаланишни ўргатишимиз керак”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG