Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:28

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:49 30.1.2023

Борис Жонсон: Путин менга ракеталари билан таҳдид қилган эди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Россия президенти Владимир Путин ўтган йили февралда, Россиянинг Украинага босқини арафасида унга ракета зарбаси билан таҳдид қилганини айтди.

"У телефон суҳбати чоғида менга таҳдид қилганча шундай деди: "Борис, мен сизга озор беришни истамайман, лекин ракета зарбаси бериш учун бор йўғи бир дақиқа кифоя". Аммо менимча, Путин уни шунчаки музокараларга кўндиришга уринишимни хоҳлади. У яна шундай деди: "Борис, сиз яқин орада Украина НАТОга кирмайди, деб айтяпсиз, унда яқин орада нима бўлади?"деб инглиз тилида сўради. Мен эса Украина яқин келажакда НАТОга қўшилмайди, буни сиз жуда яхши биласиз, дея жавоб бердим”, дейди Жонсон Би-би-си суратга олган “Путин Ғарбга қарши” номли ҳужжатли фильмда Россия президентидан иқтибос келтираркан.

Узоқ давом этган бу суҳбат ўтган йилнинг февраль ойида бўлган, Путин эса Жонсон Украинага уруш очишнинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантирганидан сўнг унга шундай таҳдидли жавоб қайтарган.

Жонсон, шунингдек, Украина яқин орада НАТОга кира олмаслигини Россия президентига уқтиришга уринган ва ҳар қандай босқин НАТОни Россия чегараларидан узоқлаштирмаслигини, билъакс, янада яқинлаштиришини айтиб, уни огоҳлантирган.

Kремль президент Владимир Путин “махсус ҳарбий операция” арафасида Борис Жонсон билан телефон мулоқотида унга ракета зарбаси билан таҳдид қилгани ҳақидаги гапларни ёлғон деб атади.

"Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг айтганлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ёлғон. Бу атайлаб қилинган ёлғон бўлиши мумкин. Буни жаноб Жонсоннинг ўзидан сўраш керак. Борис Жонсон Россия президенти у билан нима ҳақида гаплашаётганини тушунмаган. Ҳеч қандай ракета таҳдиди борасида гап бўлмаган", деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин Жонсонга Украинанинг НАТОга қўшилиши, Россия чегаралари яқинида жойлаштириладиган НАТО ракеталари бир неча дақиқада Москвага етиб келишини англатади деб тушунтирган.

“Бу тушунмовчиликни нотўғри талқин қилиш бироз ғалати”, — деди Песков.

19:45 30.1.2023

Зеленский: “Бизга тезроқ ҳарбий ёрдам етказиб берилиши керак"

Украина армияси Донецк вилоятида “жуда катта қийинчиликка” дуч келмоқда. Россия ҳужумларига дош бериш учун бизга тезроқ ҳарбий ёрдам, янги турдаги қуроллар керак, деди Владимир Зеленский ўзининг кечаги видеомурожаатида.

"Душманга қурбонларнинг аҳамияти йўқ. Кўп сонли йўқотишларга қарамай, Россия шиддатли ҳужумларни давом эттирмоқда. Россия балки ҳеч бир урушда бу ердагичалик йўқотишларга учрамаган. Айниқса Бахмут яқинидаги жангларда. Русларнинг тажовузни фақат қаттиқ қаршилик кўрсатиш билан енгиш мумкин. Аскарларимиз Донецк вилоятини ҳимоя қилиш орқали бутун Украинани ҳимоя қилишларини ҳис қилган ҳолда курашмоқда",- деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.

Зеленский, шунингдек, Россияни Олимпиада ўйинларига қайтаришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам қоралади. Россияни 2024 йилги Париж олимпиадасида иштирок этиши “террорни қабул қилиш”ни кўрсатиш билан баробар дея таъкидлади.

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россияга Олимпиада ёки бошқа спорт мусобақаларидан ўзининг тажовузкорлиги ёки шовинизмни тарғиб қилишда фойдаланишига йўл қўймаслик керак.

19:43 30.1.2023

Украина ялпи ўт очиш тизимларидан 24 марта ўққа тутилди

Украина ҚК Бош штаби маълумотига кўра, якшанба куни Россия Украина ҳудудини ялпи ўт очиш тизимларидан 24 марта ўққа тутган. Ярадорлар ва қурбонлар бор. Зарбалар асосан Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги фронт чизиғига яқин аҳоли масканларига, шунингдек Харьков ва Чернигов вилоятларига йўлланган.

Россия кучлари Донецк вилоятининг Бахмут, Лиман, Авдеевка ҳамда Новопавловка шаҳарлари атрофида ҳужумларни давом эттирмоқда.

Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги бомбардимон қилинган Херсон касалхонаси суратларини эълон қилди. Ҳодиса оқибатида яраланган бир ҳамшира даволанмоқда, дея маълум қилди вазирлик ўз баёнотида

Рейтерс агентлиги расмдаги жойлашув ва санани мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Херсон маъмурияти Россиянинг берган зарбалари оқибатида уч киши ҳалок бўлгани, шифохона ва мактаб зарар кўрганини хабар берди.

“Россиянинг бугунги ҳужуми натижасида тўққиз киши жароҳатланди: уч киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди”, — деб ёзади Херсон вилояти маъмурият ўзининг Телеграм саҳифасида.

Бироз олдинроқ Россиянинг ҳужуми натижасида Херсон вилояти касалхонаси, мактаб, автовокзал, почта, банк ва турар-жой бинолари зарар кўргани айтилган эди.

19:40 30.1.2023

Харковга ҳам ракета зарбаси берилди

Кеча Харковдаги кўп қаватли уй ракета зарбасидан вайрон қилинди. Бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди, деди вилоят губернатори Олег Синегубов.

Рейтерс агентлигининг воқеа жойидан олинган суратида турар-жой биносининг бир қисми ёнаётгани акс этган. Синегубов ҳужум Киев туманида содир бўлганини билдирди.

“Янгиланган маълумотларга кўра, Россия ракетасининг турар-жой биносига берган зарбаси натижасида бир киши ҳалок бўлди”, — деб ёзди Синегубов ўз телеграм каналида.

Турар жой биносида яшовчилардан бир Светлана Борисовна ҳужумдан кейин ўзини ёмон ҳис қилаётганини билдирди.

“Мен уйда ётганимда тўсатдан кучли портлаш бўлди. Зарба тўлқини мени ётоқхонадан ошхонага учириб юборди ", деди у Рейтерс агентлигига берган интервьюсида.

“Бир аёл вайроналар орасида қолган бўлиши мумкин. У портлаш вақтида ичкарида бўлган. Унинг оила аъзолари қутқарилган. Ҳозир ўша аёлни қидиряпмиз”, деди Харков вилояти губернатори Олег Синегубов.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG