Мадад сўраб Путинга мурожаат қилган рус полки тор-мор қилинган
Мадад сўраб Путинга уч марта мурожаат қилган иркутслик сафарбар жангчилардан иборат рус полки Авдеевка бўсағасида тор-мор қилинган.
Бутун полк деярли йўқ қилинган, бир неча киши яраланган, қолганлари ҳалок бўлган, аммо бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Ҳужум арафасида Иркутск вилоятининг 1439-полкининг 1 ва 2-баталонларидаги ҳарбий хизматчилар Владимир Путинга ҳеч қандай тайёргарликсиз "гўшт майдалагич"га ташлангани ҳақида шикоят қилишганди. Уларнинг мурожаатлари аввалги жавобсиз қолдирилди ва аскарлар олд жабҳага ташланди, уларнинг аксарияти қайтмади.
Донецк яқинидаги Авдеевск қўрғонига ҳужум 28 февралдан 1 мартга ўтар кечаси содир бўлди. Сафарбар қилинган икки аскарнинг қариндошлари "Сибир. Реалия"га маълум қилишича, улар икки кундан кейин шрапнел жароҳатлари билан касалхонага ётказилган. Уларга кўра, "полк амалда йўқ қилинган".
Иркутскдан сафарбар қилинганлар Путинга уч марта видео мурожаат билан чиқишганди.
Январ ойининг охирида эълон қилинган биринчи мурожаатда, улар 31 декабрда "ДХР" га юборилганликларини айтишди, улар гўё ҳудудий мудофаада хизмат қилиш учун ўқитилган, аммо охирида улар ҳужум гуруҳига қайта ўқитилган, тегишли тайёргарликсиз олд жабҳага ташланган. Ҳарбий хизматчиларнинг маълум қилишича, фронт чизиғига яқин бўлиб, уларда на қурол-аслаҳа на ўқ-дори бўлган, улар "ўз ҳисобидан" овқатланишган ва даволанишган.
Пригожин Бахмут шаҳри унинг қўшинлари томонидан “амалда ўраб олингани”ни иддао қилмоқда
Россиянинг “Вагнер” ёлланма қўшинлари асосчиси Евгений Пригожин 3 март, жума куни эълон қилинган видеода Украинанинг Бахмут шаҳри унинг қўшинлари томонидан “амалда ўраб олингани” ва Киев учун фақат битта йўл қолганини айтди.
Пригожиннинг ёлланма жангчилари бир неча ойдан бери Украина шарқидаги шаҳарни ҳужумга тутмоқда. Москва ўзининг Совет давридаги Артёмовск номи билан атайдиган Бахмут, Краматорск ва Словянск каби йирик шаҳарларни эгаллашга уринмоқда.
Пригожин видеода ҳарбий кийим кийиб, Украина президенти Владимир Зеленскийни кичик шаҳардан қўшинларини олиб чиқишга чақирди.
"Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси бўлинмалари Бахмутни деярли ўраб олди. Фақат битта йўл қолди", - дейди Пригожин.
Видеонинг жойлашуви сунъий йўлдош тасвирларига мос келадиган бинолар, деворлар, темир йўл линиялари ва дарё томонидан тасдиқланган. У Бахмут марказидан тахминан 7 км шимолда - Парасковиевка аҳоли пунктида отилган. Унинг суратга олинган санасини мустақил равишда тасдиқлаш имконсиз.
Пригожин 17 феврал куни Парасковиивка қўлга олинганини эълон қилганди.
Запорожьеда ракета ҳужуми қурбонлари сони 10 нафарга етди
Россия ракетаси урилган Запорожьедаги турар жой биносида камида 10 киши ҳалок бўлди, деб билдирди Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати матбуот хизмати.
2 март куни Россия қўшинлари С-300 зенит-ракета мажмуасидан Запорожьега ракета зарбалари берди. Ракеталардан бири кўп қаватли турар-жой биносига урилди, иккинчи қаватдан бешинчи қаватгача бўлган 10 дан ортиқ хонадон вайрон бўлди.
Вайроналар ва портлаш яқин атрофдаги уйларга зарар етказди. Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан 11 киши (шу жумладан ҳомиладор аёл) қутқарилди, 20 нафар аҳоли эвакуация қилинди.
Коммунал хизматлар аллақачон бинодан 300 тоннадан ортиқ вайроналарни олиб чиқишган.
Блинкен: Россия бу уруш учун жазосиз қолмаслиги керак!
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 3 март, жума куни Нью-Деҳлида ҳинд, япон ва австралиялик ҳамкасблари билан учрашувида шундай баёнот билан чиқди.
“Агар биз Россияга Украинадаги қилмишлари жазосиз қилишига имкон берсак, бу бутун дунёдаги эҳтимолий тажовузкорларга ўз қилмиши учун жазосиз қолиши мумкинлигига сигнал бўлади”, деди Блинкен.
Гуруҳ йиғилишдан сўнг эълон қилган баёнотда, Украинада ядро қуролидан фойдаланиш ёки уни қўллаш таҳдиди “номақбул” экани ҳам таъкидланди.
Блинкен ва Тўртлик гуруҳи - АҚШ, Ҳиндистон, Япония ва Австралия ташқи ишлар вазирлари Нью-Деҳлидаги G20 йиғилиши доирасида учрашишди.
Ўз баёнотида, Тўртлик вазирлари, Хитойни Жанубий Хитой денгизидаги кескинликни кучайтирадиган ҳаракатлар ва минтақадаги баҳсли ҳудудларни "милитаризация қилиш"га уринишда ҳам айбладилар.