Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:31

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:46 5.3.2023

Украина ҳарбийлари Бахмут чеккасида окоп қазимоқда

Британия разведкаси Украина кучлари Россиянинг тобора кучли босимига учраётгани, Бахмут атрофида шиддатли жанглар кетаётганини хабар қилди.

Рейтерс эълон қилган видеода, портлаш овозлари фонида украин аскарлари окоп қазиётганини кўриш мумкин.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украина мазкур ҳудудни элита бўлинмалари билан мустаҳкамлаётганини билдирди. Россия армияси ва Вагнер гуруҳи қўшинлари Бахмут шимолида тобора олдинга силжимоқда

Британия разведкасига кўра, ўтган 36 соат ичида Бахмутдаги иккита муҳим кўприк вайрон бўлган. Украина назоратидаги шаҳарга олиб борувчи таъминот йўллари тобора чекланган.

Вайрон бўлган кўприклардан бири Бахмутни Украина назоратидаги Часив Яр шаҳридан ўтувчи асосий таъминот йўли билан боғлаган.

Украина ҳарбий қўмондонлиги Россия Бахмутни қуршаб олишга уринаётгани, бироқ ўтган кун давомида Украина ҳарбийлари Россия армияси ҳужумларини қайтарганини қўшимча қилди.

Украина томонининг билдиришича, Бахмут марказидан 5 км ғарбда жойлашган Иванивске ва Богданивка қишлоқларида Россия ҳужумлари тўхтатиб қолинган.

Бахмут-Часив Яр йўлининг икки томонида жойлашган қишлоқларнинг эгалланиши Россияга Бахмутни тўлиқ қамал қилиш имконини беради.

17:45 5.3.2023

Украина биринчи хоними Елена Зеленская мамлакатда жинсий зўравонлик билан боғлиқ 171 ҳолат тергов қилинаётганини билдирди

Украина биринчи хоними Елена Зеленская Лвовда Европа Иттифоқи парламенти президенти ва Латвия биринчи хоними билан жинсий зўравонлик ва уруш жиноятларига бағишланган панель муҳокамасида қатнашди.

Зеленская Украина прокуратураси Украинада рус қўшинлари томонидан содир этилган жинсий зўравонлик билан боғлиқ 171 та ҳолат бўйича тергов олиб бораётганини маълум қилди:

"Бу рақам фақат аёллар билан чекланмайди, жабрланганлар орасида 39 эркак ва 13 нафар вояга етмаган бола ҳам бор. Биз бу ҳолатлар ҳақида жабрланганларнинг ўзидан билдик. Улар гапиришга куч топа олгани учун ҳам раҳмат. Ҳали билмаганларимиз қанчалигини билмаймиз”.

Европарламент президенти Роберта Мецола Украина урушда ғалаба қозонганидан кейин ҳарбий жиноятлар содир этганлар жазоланишига умид билдирди.

«Жасур украиналикларга нисбатан қилган ваҳшийликлари учун барча айбдорлар жавоб беради», деди Мецола.

Украина Россия ва унинг раҳбариятини уруш жиноятлари бўйича халқаро трибуналга тортиш йўлида халқаро ҳамкорларни бирлаштиришни мақсад қилган «Адолат учун бирлашганлар» конференциясига мезбонлик қилмоқда.

17:40 5.3.2023

Украина аскари дрон ёрдамида рус дронини уриб туширди

Украина жануби-шарқидаги Угледар яқинида украин аскари ўз дрони билан Россия дронини қандай уриб туширганини сўзлаб берди.

Ўзини Данило деб таништирган ҳарбий хизматчи Угледар яқинида дрон ёрдамида доимий разведкани амалга оширади.

«21-асрда разведка мана шундай амалга оширилмоқда. 2014 йилдаги каби разведка гуруҳини душман олдига юбориш шарт эмас. Разведка учун энди шунчаки дронни ишга туширамиз, унинг оператори ҳам хавфсиз бўлади», деди Данило.

Данилонинг бўлинмаси дрон жанг майдонида рус дронини қулатгани акс этган видео билан бўлишди.

Рейтерс агентлиги кадрлар ҳаққонийлиги ва унинг санасини аниқлай олмади.

Баҳорда Угледар фронт чизиғида вазият қандай тус олиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Данило ҳар икки томонда ҳам кўпроқ дронларни қўлланиши мумкинлигини айтди:

«Баҳорда об-ҳаво яхши бўлади. Бу дронлар учун каттароқ ҳудудни кузатишга имкон беради. Шундай экан, баҳорда дронлардан фойдаланиш ортади».

Украина ва Россия кучлари уруш давомида разведка ва душман нишонларига зарба беришда дронлардан кенг фойдаланиб келмоқда.

17:38 5.3.2023

Россия мудофаа вазири Украинадаги рус ҳарбий қўмондонлари билан учрашди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу кеча Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва унинг ўринбосари генерал Сергей Суровикин билан учрашди.

Учрашувда қўшинларни қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар билан таъминлаш масалалари, шунингдек, захира бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги масаласи муҳокама қилинди, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги берган баёнотда.

«Биз сиздан мамлакатимиз учун жуда зарур бўлган янги ғалабалар ва янги ютуқларни кутамиз», деди Шойгу.

Сергей Шойгу Украинада жойлашган Россия қўшинлари базасига камдан-кам ташриф буюради. У мазкур ташриф мобайнида ҳарбий хизматчиларни медаллар билан тақдирлади, юқори лавозимли қўмондонлар билан учрашди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG