Линклар

Шошилинч хабар
08 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:10

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:33 19.3.2023

Канада Украинага “Леопард 2” танкларини жўнатмоқда

Канада Мудофаа вазирлиги 19 март куни танкларнинг самолётларга ортилаётгани видеосини эълон қилди.

Ўтган ҳафта Оттаванинг Киевга кўрсатаётган сўнгги ҳарбий ёрдами доирасида Канада 8000 га яқин артиллерия ўқ-дорилари ва ўнлаб ҳаво мудофаа ракеталарини юборган.

Канада, шунингдек, Украинага Дания, Германия ва Нидерландия томонидан совға қилинган “Леопард 1” жанговар танклари учун 1800 дан ортиқ ўқ-дорилар ҳам жўнатган.

Украинанинг халқаро миқёсдаги энг фаол тарафдорларидан бири бўлган Бош вазир Жастин Трюдонинг либерал ҳукумати ўтган йили Россия босқинининг бошланишидан буён Киевга 1 миллиард Канада долларидан ортиқ ҳарбий ёрдам ажратди.

Канада яқин ҳафталарда Украинада бўлиши кутилаётган саккизта “Леопард 2” асосий жанговар танкларини совға қилишини аллақачон эълон қилди, дейилади вазирлик баёнотида.

13:45 19.3.2023

Путин Украинанинг ишғол қилинган ҳудудларига сафар қилгани иддао қилинди

Владимир Путин гўёки Россия томонидан босиб олинган Мариуполга ташриф буюргани ҳақидаги хабарлар ортидан давлат каналлари президент ва бош вазир ўринбосари Хуснуллин ўртасидаги учрашув видеосини кўрсатди.

РИА "Новости"нинг монтаж қилинган видеоси биринчи қисмида Владимир Путин машина ҳайдаётгани, Марат Хуснуллин эса олдинги ўриндиқда ўтириб, унга аҳоли ва тадбиркорларга “ёрдам”лар ҳақида гапириб беради.

Машина ойнаси ташқариси қоронғи, бу видеода бошқа нарсани кўришнинг иложи йўқ.

Видеонинг иккинчи қисмида Путин ва Хуснуллин бинони кўздан кечирмоқда. РИА "Новости"нинг таъкидлашича, бу филармония биноси. Путин аудиториядаги стуллардан бирига ўтириб: “Қулай, чиройли”, дейди. Шу билан видео тугайди.

Озодлик уруш шароитида бу видеоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имконнига эга эмас.

Кремль шунингдек, 19 март, якшанба куни президент Владимир Путин Украинадаги ҳарбий операция бўйича олий қўмондонлиги билан учрашаётгани акс этган видеони ҳам эълон қилди.

Путин Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари қўмондони ўринбосари генерал Сергей Суровикин билан учрашди. Генерал Герасимов Украинадаги Россия кучларининг умумий қўмондони.

Учрашув Путин ярим оролнинг Россия томонидан Украинадан қўшиб олинганининг тўққиз йиллиги муносабати билан шанба куни эълон қилинмаган ташриф билан Қримга борганидан сўнг ва Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) Россия раҳбарини ҳибсга олишга ордер берганидан икки кун ўтиб бўлиб ўтди.

ХЖС жума куни Путинга қарши ҳибсга олиш учун ордер чиқарди ва уни ҳарбий жиноятда айблаб, юзлаб болаларни Украинадан ноқонуний равишда депортация қилишда айблади.

Путин ҳали ХЖС қарори бўйича очиқчасига изоҳ бермади.

18:53 18.3.2023

Британия Ташқи ишлар вазири Қозоғистоннинг Украина бўйича позициясини олқишлади

Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли 18 март, шанба куни Остонада Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко билан учрашди.

Музокаралар якунида журналистлар билан суҳбатда Клеверли Қозоғистоннинг Украинадаги можарога нисбатан тутган позициясини олқишлади.

“Буюк Британия Қозоғистоннинг Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги изчил ва принципиал позициясини ҳамда урушни БМТ низоми асосида ҳал этиш истагини юксак қадрлайди”, - деди Клевери.

Жума куни Остонага икки кунлик ташриф билан келган Kлеверли Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва бош вазир Алихон Смоилов билан ҳам музокаралар олиб борди.

Шанба куни кечроқ Британия бош дипломати Остонада Қозоғистон пойтахтидаги марҳум Қиролича Елизавета номи билан аталувчи боғнинг очилиш маросимида иштирок этади.

17:02 18.3.2023

Шольц: Ҳеч ким ҳуқуқ ва қонундан устун бўлолмайди

Германия Канцлери Олаф Шольц Халқаро жиноят судининг Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер беришини олқишлади.

"Ҳеч ким ҳуқуқ ва қонундан устун бўлолмайди. Бу халқаро ҳуқуқнинг муҳим тамоили", - деди Шольц Токиога ташрифи чоғида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG