Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 02:35

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:35 17.5.2023

Россия ракета зарбасидан сўнг Николаевда ёнғин чиқди

Николаев мэри Александр Сенкевич чоршанба (17 май) куни Россия қўшинлари шаҳарга ракета зарбалари берганини маълум қилди.

Мулозимга кўра, зарбадан автосалон биноси, савдо маркази, бир нечта кўпқаватли турар жой ва саноат объекти зарар кўрган.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати ёйинлаган видеода воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишлаётганини кўриш мумкин.

Reuters агентлиги видеодадаги Suzuki автосалони ташқи дизайни ва йўлка қопламасидан у қаерда суратга олинганини аниқлашга муваффақ бўлди.

Бироқ агентлик тасвирга олиш санасини мустақил равишда тасдиқлай олгани йўқ.

Россия минглаб одамлар ўлимига, миллионлаб кишиларнинг қочқин бўлишига ва вайронагарчиликларга олиб келган ушбу кенг кўламли босқин давомида тинч аҳолига қасддан зарба бераётганини инкор этиб келади.

Николаев Украина жанубидаги кемасозлик маркази ва порт шаҳар бўлиб, урушдан олдин у ерда қарийб 470 минг аҳоли яшарди.

Шаҳар бутун уруш мобайнида Россия тарафидан қаттиқ бомбаланмоқда.

17:31 17.5.2023
Ukrainian army deploys DIY drones to attack Russian tanks and trenches
Ukrainian army deploys DIY drones to attack Russian tanks and trenches

Украина армияси такомиллашган дронлардан фойдаланмоқда

Тўрт парракли дронларнинг нархи 300 доллар туради. Бу дронлар портловчи моддаларни олиб юришга мослаштирилди.

Эндиликда Россия танклари учун етарли даражада хавф туғдира олади, дейди украиналик аскарлар.

«Биз душман танкларини, оғир ҳарбий техникаларини, шахсий таркибини йўқ қилдик. Бу жуда самарали қурилма», дейди "Какрурт" лақабли украин ҳарбийси.

У тижорий дронларни такомиллаштирди. Дронлар Украина шарқи ва жанубида Россия кучларига қарши ҳужум фойдаланилмоқда.

Украина Россия билан кучлар борасидаги тафовутни камайтириш учун ҳам разведка, ҳам ҳужум мақсадида дрон дастурини кенгайтираётганини билдирди.

Аскарлар Украина дрон дастурига катта сармоя киритганини таъкидлади.

«Одамлар ўрнига техник ресурслардан самарали фойдаланган маъқул. Шунинг учун Украина қуролли кучлари бу йўналишда жуда тез илдамламоқда», дейди "Какрурт" лақабли украин ҳарбийси.

Украин ҳарбийси, оддий дронларни жанговар мақсадлар учун ўзгартириш осонлигини, шу билан бир қаторда , Россия сунъий йўлдошларига қарши яхши ҳимояланганини айтади.

Дронлар ҳавода қисқа вақт бўлади ва радиолокаторлар аниқлаши қийин, дея қўшимча қилди.

"Рус танкларини кўрсак, дронларга зирҳ тешувчи портловчи моддани жойлаб учирамиз. Пиёда аскарларни кўрганимизда эса граната ўрнатиб учирамиз", дейди украин ҳарбийси Решик.

17:26 17.5.2023

Кремль: Талабларимиз бажарилмаса, “ғалла битими”дан чиқамиз

Кремль пайшанба (18 май) куни Қора денгиз орқали кемаларда ғалла ташиш келишуви барбод бўлган тақдирда “муҳтамал мунозаралар”га киришмаслигини билдирди.

Москва, агар Россиянинг ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга доир талаблари бажарилмаса, “ғалла битими”дан чиқишини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур битим билан Россия Украинага ўз ғалласини қуруқликда қизғин жанглар давом этаётганига қарамай, Қора денгиз портлари орқали хавфсиз экспорт қилишга рухсат берган эди.

“Бу ерда баҳс-мунозара қилиш ўринли бўлади деб ўйламайман. Қарор эълон қилинганича йўқ, буни биласизлар. Эълон қилингунича сабр қилишингизга тўғри келади”, деди Кремль воизи Дмитрий Песков.

“Ғалла битими” Россия томонидан дунёнинг етакчи ғалла экспортчиларидан бири бўлмиш Украинага қарши уруш очилиши натижасида вужудга келган глобал озиқ-овқат инқирозини бартараф этиш мақсадида БМТ ва Туркия воситачилигида ўтган йилнинг июлида илк бор 120 кун муддатга тузилган эди.

Россияни украин ғалласининг экспорт қилинишига кўндириш учун БМТ Москвага яқин уч йил давомида унинг ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга сотишга кўмаклашишга розилик берган.

Ўтган йили ноябрда Кремль битимни яна 120 кунга узайтиришга рози бўлган эди, кейинги сафар – март ойида эса битим муддатини атиги 60 кунга узайтиришга розилик берди.

17:23 17.5.2023

Британия ва Нидерландия Украина учун қирувчи учоқлар харид қилади

Буюк Британия ва Нидерландия Украинага F-16 қирувчи учоқлари сотиб олиб бериш мақсадида коалиция тузмоқда, дея хабар қилди Би-би-си.

Британия ҳукумати хабарномасига кўра, бош вазир Риши Сунак Европа Кенгашининг Исландияда ўтган саммити доирасида Нидерландия ҳукумати раҳбари Марк Рютте билан учрашиб, Украинага қирувчи учоқлар харид қилиш учун халқаро коалиция тузиш устида иш бошлаш тўғрисида келишувга эришган.

“Икки бош вазир Украинани жанговар ҳаво кучлари билан таъминлаш мақсадида, учувчиларни тайёрлашдан тортиб F-16 учоқларини харид қилишгача бўлган барча ишларни ўз ичига оладиган халқаро коалиция тузишга келишиб олишди”, дейилади хабарномада.

Украина президенти Владимир Зеленский бу хусусда шундай деди: “Биз Patriot, IRIS-T, Crotale, Hawk, NASAMS каби тизимларимизни кўпайтириш устида узлуксиз иш олиб боряпмиз. Бир пайтлар Patriot биз учун ушалмас орзу эди, аммо унга аллақачон эришдик. Украина учун ҳали яна кўп ажойиб қуролларни келтирамиз!”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG