Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2025, Тошкент вақти: 06:14

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

12:27 30.5.2023

Киевга дрон ҳужумлари, камида бир киши ҳалок бўлди

Россия 30 май куни эрта тонгда Киевни яна дрон ҳужумига тутди. Камида бир киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши яралангани хабар қилинмоқда.

Украина ҳукумати дронларнинг аксарияти Украина ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилганини билдирди.

Киев мери Виталий Кличконинг Телеграмдаги саҳифасида маълум қилишича, пойтахтнинг бир қанча туманларида ёнғинлар рўй берган.

"Бир киши ҳалок бўлди. Ҳаммаси бўлиб тўрт нафар жабрланувчи Голосеевский туманидаги касалхонага ётқизилди", деб ёзади Кличко.

Украина ҳарбийларининг айтишича, Россия Киевга Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлардан зарбалар берган. Ҳужум маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4: 30гача давом этган.

"Россия шимол ва жанубдан жами 31 та камикадзе дронларини учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 29 та дронни йўқ қилди", - дея маълум қилди Киев ҳарбий штаби.

Деярли барча дронлар Киев чеккасида ва пойтахт тепасида уриб туширилган.

Ғарб томонидан тақдим этилган мураккаб ускуналар Украина шаҳарларини Россия ҳаво ҳужумлари- ҳам учувчисиз учоқларидан, ҳам самолёт ракеталаридан тўсишда анча қўл келмоқда.

Россия сўнгги икки кун давомида Украинага ракета ва дрон ҳужумларини кучайтирди, ҳафтада бир неча марта ҳужум тўлқинлари билан ҳарбий объектлар ва таъминотларни нишонга олди.

00:35 28.5.2023

Украина президенти маъмурияти Москванинг урушни тугатиш шартлари ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди

"Москванинг Россия Ташқи ишлар вазирлиги орқали қўяётган талаблари Россия раҳбариятининг ҳуқуқий ва амалдаги лаёқатсизлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шунинг учун "Украинанинг бунга қарши шартлари" ҳақиқатга яқин - барча қўшинларни Украина суверен ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетиш. СССР парчаланиб кетгани ва пост-совет мамлакатлари суверенитетнинг тўлалигича тан олниши, уруш жиноятчиларининг топширилиши”, — деб ёзди Украина президенти маслаҳатчиси Михайло Подоляк Твиттерда.

Шунингдек, Подолякнинг сўзларига кўра, Киев Россия ҳудудида демилитаризация зонасини таъминлаш, ҳужум қуролларини камайтириш ва қонун билан белгиланган репарация тўловлари дастурини ҳам талаб қилади.

Аввалроқ Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Россиянинг ТАСС агентлигига берган интервюсида Россия талаблари ҳақида гапирган эди. Россия томони “халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга ошириш натижасида юзага келган янги ҳудудий воқеликларни”, яъни босиб олинган Украина ҳудудларини Москва назорати остида қолдиришни тан олишни талаб қилишда давом этмоқда, дея айтган Галузин.

00:26 28.5.2023

Россиянинг Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида дрон ҳужумлари, ҳалок бўлганлар бор

Россиянинг Белгород вилояти Шебекино шаҳрида дрон ҳужумидан бир киши ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Шебекино шаҳар маъмурияти раҳбари Владимир Жданов маълум қилди. Унга кўра, икки ўсмир ҳам жароҳат олган.

Маҳаллий телеграм-каналларга кўра, 27 май кун давомида шаҳарда ҳаво ҳужуми ҳақида бир неча бор огоҳлантиришлар янграган.

Россия телеграм-каналлари бугун нафақат Россиянинг Белгород вилоятида, балки Брянск вилоятида ҳам дрон ҳужуми натижасида икки аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Шу билан бирга, кейинроқ Украинадан жангари ва разведка гуруҳининг чегарадан унчалик узоқ бўлмаган қишлоққа бостириб киришга уриниши ҳақида хабарлар ҳам пайдо бўлди.

Россиянинг Украина билан чегарадош яна икки вилояти – Курск ва Белгород вилоятлари ҳукумати Украина ҳудудидан ўққа тутилгани ҳақида хабар бермоқда. Курск вилоятида, Плехово қишлоғи яқинида чегара истеҳкомларини қуришда иштирок этган ишчи ҳалок бўлган.

00:13 28.5.2023

Нидерландия Украинага F-16 қирувчи самолётларини жўнатиш масаласини “жиддий кўриб чиқмоқда

Нидерландия Украинага F-16 қирувчи самолётларини жўнатиш масаласини “жиддий кўриб чиқмоқда”, аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган, деди Нидерландия бош вазири Марк Рютте.

Шу ҳафта бошида Нидерландия украиналик учувчиларни F-16 самолётларида учиш бўйича ўқитишни имкон қадар тезроқ бошлашни хоҳлаётганини айтди.

Голландия Украинага қирувчи самолётлар юборадими, деган саволга, Рутте матбуот анжуманида якуний қарор қабул қилинмаганини айтди, аммо "агар сиз машғулотларни бошласангиз, бу сиз жиддий ўйлаётган нарсангиз аниқ", деди.

F-16 самолётларини юбориш бўйича ҳар қандай қарор АҚШнинг розилигига боғлиқ, деди Рутте.

Голландия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Нидерландияда ҳозирда 24 та F-16 мавжуд бўлиб, улар 2024 йил ўрталарида тугатилади. Ҳозирда яна 18 та самолёт сотувга қўйилган, улардан 12 таси вақтинчалик сотилган.

Ўтган жума куни АҚШ президенти Жо Байден F-16 самолётларида украиналик учувчиларни ўқитиш дастурларини маъқуллади ва Украина президенти Владимир Зеленский Байденни самолётлар Россия ҳудудига ўтиш учун ишлатилмаслигига ишонтирди.

Ғарб Украинага Россияни мағлуб этишда ёрдам беришни хоҳлаётганини айтади, лекин у АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган НАТО ҳарбий иттифоқи ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршиликни қўзғатмоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаб келади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG