Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 13:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

12:59 1.6.2023

Шебекинода отишмалар. РДК Белгородда янги рейдлар бошлаганини билдирди

1 июнь куни эрталабдан Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилояти ҳужумга тутилгани, отишмалар бўлаётгани ва танклар иштирокида жанглар бўлаётгани ҳақида зиддиятли хабарлар келмоқда.

Бир қатор телеграм каналлари, жумладан, кремлпараст каналлар эрта тонгда Шебекино шаҳри яқинидаги назорат-ўтказиш пунктига танклар колоннаси ҳужум уюштирилгани ҳақида ёзишди.

Яқинда вилоятнинг Грайворонский туманидаги рейдлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган Украина томонида жанг қилаётган Россия кўнгиллилар корпуси жангчилари видеони нашр этишди. Унда улар ҳудуддаги ҳужумнинг иккинчи босқичини бошлашгани ҳақида хабар беришди.

"РДК жангчилари яна Россия Федерацияси ҳудудида жанг қилмоқда. Тез орада Шебекино чеккасида бўламиз", - дейди улардан бири. Тасвирлар қаерда олингани малум эмас.

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг таъкидлашича, ҳозир минтақада украиналик ҳарбийлар йўқ, аммо отишмалар давом этмоқда, бунда Россия расмийлари Украинани айбламоқда.

Шу билан бирга, Гладков тўқнашувларни билвосита тасдиқлайди - унинг сўзларига кўра, армия, чегарачилар, ФСБ ва Миллий гвардия" воқеа жойида.

Белгород оператив штабининг хабар беришича, “Украина Қуролли кучларининг ёриб ўтиши бўлмаган гап ”, бироқ Шебекино ҳудудида “вазият оғир, отишмалар давом этмоқда”.

Гладковнинг сўзларига кўра, бир кечада шаҳарда саккиз киши жароҳатланган, аҳолини қисман эвакуация қилиш амалга оширилади - 200 киши Пензага, 600 нафари Калуга ва Ярославлга кўчирилади. Унинг сўзларига кўра, Новопетровка қишлоғидаги отишмалар натижасида яна икки киши жароҳатланган.

Ҳарбийлар ва Украина расмийлари Россиядаги отишмалар ва эҳтимолий жанглар ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бермаган. Киев Россиядаги олдинги трансчегаравий рейдларда Украина бевосита иштирок этмагани, "корпус" қуролли кучлари таркиби Россия фуқароларидан иборат эканлигини даъво қилган.

  • Россия 2022 йил, 24 февралда Украинага кенг кўламли босқинни бошлади, жумладан, Харьков ва Сумига Белгород вилояти ҳудудидан бостириб кирганди. Сентябрь ойида, Украина қарши ҳужумидан сўнг, рус қўшинлари Харьков вилоятининг деярли бутун ҳудудини тарк этишди. Сўнгги кунларда маҳаллий ҳокимият чегарадаги Шебекино шаҳри деярли ҳар куни ўққа тутилаётгани ҳақида хабар бермоқда. Украина улар ҳақида изоҳ бермаяпти.
20:32 31.5.2023

Россияда дафн маросими хизматлари нархи бир ярим йил ичида 30-50% га ошди

Бу ҳақда Росстат маълумотларига таяниб, “Российская газета” хабар бермоқда.

Кремациянинг ўртача қиймати 36% га ошди - 21 дан 28,7 минг рублгача. Қабр қазиш 13 фоизга (8 765 рубл), тобут ясаш эса 52 фоизга (6 729 рубл) қимматлашди.

Россияда ўлим даражасининг ошаётганининг асосий сабабларидан бири, мутахассислар фикрича, Украинага қарши очилган уруш. 2023-йил май ойида ББC Рус хизмати журналистлари Медиазона ва кўнгиллилар гуруҳи билан биргаликда Украинага бостириб кириш пайтида ҳалок бўлган 24 005 нафар россиялик аскарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳақиқий ўлим сони 40-60 фоизга кўп бўлиши мумкин. Россия Мудофаа вазирлиги шахсий йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни ошкор этгани йщы ва журналистлар томонидан айтилган рақамларга изоҳ бермай келаётир.

20:30 31.5.2023

Краснодардаги нефт заводига дронлар ҳужум қилган

Краснодар ўлкасидаги Афипский нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғинга дронлар сабаб бўлган бўлиши мумкин, деди вилоят губернатори 31 май, чоршанба куни эрталаб. Ёнғин тезда ўчирилди, қурбонлар йўқ, деди губернатор Вениамин Кондратьев Телеграм саҳифасида.

Кузатув камераларидаги видеотасвирда ёниш моменти қайд этилган. Афипский нефтни қайта ишлаш заводи Қора денгиздаги Новороссийск порти яқинида жойлашган.

Россия Украинани сешанба куни дрон ҳужумлари, жумладан, Москвага тажовузда айблади. Украина деярли ҳеч қачон Россия ичидаги ёки Украинадаги Россия назоратидаги ҳудуддаги ҳужумлар учун жавобгарликни очиқчасига ўз зиммасига олмаган.

Телеграм каналлар Ильинский нефтни қайта ишлаш заводига ҳам тунда ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар бермоқда. Эрталаб Краснодар ўлкасининг тезкор штаб-квартираси тунда нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига дрон қулаганини тасдиқлади.

Май ойида Краснодар ўлкасида бир нечта нефт саноати корхоналарига дронлар томонидан ҳужум қилинган.

20:27 31.5.2023

Рафаел Гросси Москва ва Киевни Запорижжя атом электр станциясида 5 тамойилга риоя қилишга чақирди

Сешанба куни БМТнинг атом энергетикаси бўйича раҳбари Украинада ҳеч қандай ядровий авария бўлмагани дунё учун катта омад дея таъкидлади ва Москва ва Киевдан Европадаги энг йирик атом электр станциясига ҳар қандай ҳужумдан сақланиш ва “ядровий авариянинг олдини олиш” бўйича бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олишга чақирди.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаел Гросси матбуот учун брифинг чоғида Запорижжя атом электр станциясида 5 тамойилга риоя қилиш орқали ядровий авариянинг олдини олиш мумкинлигини яна бир бор таъкидлади:

"Шунингдек, биз заводдан ёки унга қарши ҳужумлардан сақланиш зарурати билан боғлиқ бўлган муҳим шартларни, шу жумладан ушбу тамойилларни кўриб чиқамиз. Улар орасида объектни ҳарбийлаштиришга йўл қўймаслик керак. Мен ҳарбийлаштириш ҳақида гапирганимда заводда оғир ҳарбий техника жойлаштирилган ёки сақланадиган жойга айланишини назарда тутяпман. Шунингдек, биз узлуксиз ташқи энергия таъминотини таъминлаш зарурлиги ҳақида гапириб келамиз. Биз аниқ тиниқ айтяпмиз: корхонада диверсияларга йўл қўйманг“

Украина жануби-шарқидаги қисман босиб олинган Запорожье вилоятида жойлашган Запороже электр станцияси дунёдаги энг йирик 10 атом электр станциясидан биридир. Станциянинг олтита реактори бир неча ойдан бери ўчирилган бўлса-да, унинг совутиш тизимлари ва бошқа муҳим хавфсизлик воситалари электр таъминоти ва малакали ходимларга боғлиқлигича қолмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG