Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:27

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:31 27.2.2024

Россия ҳудудидаги машинага дрон зарбаси

Белгород вилоятининг Почаево қишлоғида қурувчиларни олиб кетаётган машинага дрон зарба бериб, натижада уч киши ўлди, яна уч киши “темир парчаларидан жароҳатланди”, деб ёзди вилоят губернатори Вячеслав Гладков.

Гладков ҳужумда Украина ҚКни айблаган.

Россиянинг Грайворон шаҳар округига қарашли Почаево қишлоғи Украина билан чегарадан тахминан 20 км нарида жойлашган.

Озодлик урушаётган томонлар эълон қилаётган маълумотларни тезкор текшириш имкониятига эга эмас.

20:29 27.2.2024

Украинлар Ласточкино қишлоғини тарк этганини тасдиқлади

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украина кучлари сўнгги 24 соат ичида Россиянинг бир қанча ҳужумларини қайтарганини маълум қилди. Украина Қуролли Кучлари Авдеевский йўналишидаги Ласточкино қишлоғини ташлаб чиққанини расман тасдиқлади:

"Бўлинмалар Орловка, Тоненкое, Бердичев аҳоли пунктлари чизиғи бўйлаб мудофаани ташкил қилиш ва душманнинг ғарбга қараб ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун Ласточкино қишлоғидан чекинишди", деди "Таврия" оператив қўмондонлиги вакили Дмитрий Лиховий.

Айрим норасмий маълумотларга кўра, Россия Қуролли кучлари Донецк вилоятидаги Степное ва Северное шаҳарларини эгаллаб олган. Шунингдек, руслар Орловка, Бердичев ва Тоненькое қишлоқлари яқинида олдинга силжишган, деб айтилмоқда.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ва ракета бўлинмалари ҳам Россия қўмондонлик пункти, дронларни ердан бошқариш пунктлари ва бошқа объектларга ҳужум қилди.

Озодлик урушаётган томонлар эълон қилаётган маълумотларни тезкор текшириш имкониятига эга эмас.

20:27 27.2.2024

Руслар "Абрамс" танкини йўқ қилганини айтмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги ўз кучлари Украина кучларининг Авдеевка, Купянск ва Донецк каби турли йўналишларда кўплаб ҳужумларини қайтарганини маълум қилди.

Бундан ташқари, рус қўшинлари Авдеевка йўналишида АҚШ томонидан Украина армиясига тақдим этилган М1 Абрамс асосий жанговар танкини йўқ қилганини хабар қилмоқда.

Олдинроқ Украина ҳарбийлари АБрамс танкларининг Авдеевка йўналиши бўйича қарши ҳужумларда иштирок этаётгани видеосини тақдим этганди.

17:10 26.2.2024

Украин ҳарбийлари: "Ғалабага қозонгунча курашамиз!"

Украин ҳарбийлари ўқ-дори ва аскарлар етишмаслиги уларни ноқулай аҳволга солиб қўйгани, бироқ бу жангни давом эттиришга тўсқинлик қилмаслигини айтади.

Бахмут яқинида жанг қилаётган 43-бригада артиллерия бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ўқ-дори захираси камайиб бораётганини билдирди.

Бўлинманинг асосий қуроли Панзергаубитса русумли ўзиюрар гаубицалар ҳамда 155 ммли ўрта масофага мўлжалланган артиллерия тизими.

Бўлинма командири 29 ёшли Рис исмли ҳарбийга кўра захиралар аввалгидан 20 фоизга камайиб улгурган.

Рис профессионал ҳарбийлардан бири, у босқин бошланганидан бери бўлинмани бошқариб келмоқда.

«Илгари омбор ўқ-дориларга тўла эди, юзлаб снарядлар бор эди. Ҳозир бизда тахминан захиранинг 20 фоизи қолган. Ҳарбий таъминот аввалгидан анча камайган», дейди бўлинма командири Рис.

Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров ўтган ҳафта ўқ-дори тақчиллиги катта муаммо бўлаётганини айтган эди.

НАТО 23 февраль куни 155 миллиметрли артиллерия снарядлари сотиб олиш бўйича 1,1 миллиард евролик (1,2 миллиард доллар) шартнома имзолади. Снарядларнинг бир қисми Украинага етказиб берилиши маълум қилинган.

НАТО таъминот агентлиги (NSPA) бир нечта иттифоқчилар номидан келишувга эришган. Унга кўра, Украинага снарядларнинг бир қисми етказиб берилса, қолган қисми бўшаб қолган захирани тўлдиришга йўналтирилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG