Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:49

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:36 10.3.2024

Эрдўғон: Украина-Россия тинчлик саммитини ўтказишга Туркия тайёр

Туркия урушни тугатиш учун Украина ва Россия ўртасидаги саммитга мезбонлик қилишга тайёр, дея таъкидлади Эрдўғон 8 март куни Истанбулда украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан музокарадан сўнг. Эрдўғон Туркия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди:

“Уруш бошидан бери биз можарони музокаралар йўли билан тугатишга қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Биз Россия ҳам иштирок этадиган тинчлик саммитини ўтказишга тайёрмиз".

Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрдўғон томонлар урушнинг бориши, шунингдек, Қора денгиздаги навигация хавфсизлиги ҳамда бекор қилинган дон шартномасини атрофлича муҳокама қилганини маълум қилди.

У, шунингдек, Туркия уруш тугаши билан Украинани қайта тиклашга ўз ҳиссасини қўшишини ҳам қўшимча қилди.

17:34 10.3.2024

Рим папаси: Украина музокараларда ён беришга тайёр бўлиши керак

Рим папаси Франсиск Украина «оқ байроқ» кўтариш жасоратига эга бўлиши ва икки йил аввал бошланиб, ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган Россия билан урушни тўхтатиш бўйича музокара олиб бориши зарурлигини айтди:

“Менимча, ҳозир вазиятга қараб, халқни ўйлайдиган ва халқаро ҳамжамият ёрдамида музокара ўтказиш оқ байроқ кўтариш журъатига эга бўлган томон энг кучли бўлади”.

Папа Украина уруши ҳақидаги баёнотларида илк бор мағлубият рамзи бўлган “оқ байроқ” атамасини тилга олди.

Ўтган ой Зеленский Россия босқини бошланганидан бери 31 минг украиналик аскар ҳалок бўлгани, босиб олинган ҳудудларда эса ўн минглаб тинч аҳоли қурбон бўлганини маълум қилганди.

17:32 10.3.2024

Байден: Биз Украинани ташлаб қўймаймиз!

Байден Трампнинг Украинага ёрдам ажратишга тўсқинлик қилаётганини қоралаб, АҚШ Путинга «бўйин эгмаслигини» айтди

АҚШ президенти Жо Байден пайшанба оқшомида Республикачилардан президентликка асосий даъвогар Доналд Трампни мамлакатда ва хорижда эркинликни хавф остига қўйганликда айблади.

Байден собиқ президент Доналд Трампнинг «Владимир Путин НАТОга ҳамма нарса қила олиши мумкин», деган гапини танқид қилди:

"Мен Конгрессга шуни айтмоқчиманки, биз Путинга қарши туришимиз зарур. Тарих ишларимизни ёзиб бормоқда. Агар АҚШ чекинса, Украинани, Европани хавф остида қолдиради. Эркин дунё хавф остида қолади, бошқаларни бизга ёмонлик қилишга ундайди. Мен узоқ вақтдан бери таниган Путинга айтмоқчи бўлган гапим шу: Биз Украинани ташлаб қўймаймиз. Мен бош эгмайман”, деди Байден.

17:29 10.3.2024

Украина ҚК Россиянинг 39 дронидан 35 тасини уриб туширди

Россия ҳарбийлари 10 мартга ўтар кечаси Украина ҳудуди бўйлаб дронлар билан ҳужум уюштирди: Украина ҚКга кўра, 39 дрондан 35 таси уриб туширилган.

Россиянинг Курск вилоятида нефт базаси ҳудудига дрон қулагани айтилмоқда.

10 мартга ўтар тунда Россия ҳарбийлари Украина бўйлаб 39 та “Шаҳед” учирди, дея маълум қилмоқда Украина Ҳаво кучлари. Улардан 35 таси Кировоград, Николаев, Днепропетровск, Черкасск, Одесса, Херсон, Хмельницкий, Винница, Киев ҳамда Житомир вилоятларида уриб туширилган.

Шунингдек, Россия армияси Харков ва Донецк вилоятларига тўртта С-300 бошқариладиган зенит ракеталари билан зарба берди.

Украина Жанубни мудофаа қилиш кучларига маълумотига кўра, дронлар ҳужуми 4,5 соат давом этган. Одессада саноат объектларидан бирига дрон келиб урилиши натижасида ёнғин чиққан. Жабрланганлар йўқ.

Хабарномада айтилишича, Одесса вилоятида – 11 та, Николаевда – 6та, Херсонда – 2 та ва Днепропетровскда битта дрон уриб туширилган.

Николаев вилоятида дрон электр узатиш линиясига шикаст етказди.

10 мартга ўтар кечаси Россиянинг Курск вилояти ҳам ҳужумга учради. Кулбаки қишлоғида бир уйга снаряд тушгани маълум қилинди.

“Снаряд тўғри келиб тушиши натижасида уй ёниб кетиб, шу ерлик аёл ҳалок бўлган. Унинг эри жиддий куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган, ҳозир унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деб ёзди вилоят губернатори Роман Старовойт.

Бундан ташқари, Курск вилояти ҳудудидаги нефт базасига дрон қулаб, ёниб кетгани айтилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги Белгород вилояти устида иккита дрон уриб туширилганини билдирди.

10 март тонггида Курск ва Белгород вилоятларида ракета зарбаси хавфи эълон қилинди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG