Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:50

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:14 18.3.2024

Днестрбўйидаги ҳарбий қисмга дрон ҳужуми қилинди

Тан олинмаган Днестрбўйи ўз ҳудудидаги ҳарбий қисмга камикадзе дрон зарба бериб, портлаш ва ёнғин содир бўлганини маълум қилди. Расмий Кишинёв эса воқеани “бўлгада қўрқув ва ваҳима чиқаришга уриниш” деб атади.

Тирасполдаги ҳарбий қисмлардан бирида портлаш ортидан ёнғин пайдо ўлгани ҳақида 17 март куни оқшом маҳали Биринчи Днестрбўйи телеканали хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш “Беда кўприги” томондан учиб келган камикадзе дрон ҳужуми натижасида юз берган. Хабарга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

“Днестрбўйи янгиликлари” нашрига ёзишича, аэродромда турган Ми-8МТ русумли вертолёт ёниб кетган. Жиноят иши қўзғатилган.

Камикадзе дрон ҳужумига Молдова ҳукуматининг алоқаси йўқ – Молдова ҳукумати ҳузуридаги Қайта интеграция бюроси шундай баёнот билан чиқди.

Баёнотда урғуланишича, Молдова ҳужумга алоқадорлигини қатъиян рад этган ҳолда, воқеа тафсилотларини ўрганиш бўйича Украина билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Озодлик радиоси молован хизмати ҳужум тан олинмаган Днестрбўйи аҳолиси Россия томонидан Кишинёвнинг норозилигига қарамай Днестр чап соҳилида очилган сайлов участкаларида Россия президенти сайловида иштирок этган куни содир бўлганига эътибор қаратмоқда.

Днестрбўйи 1992 йилдан бери Кишинёвга бўйсунмайди. 20 йилдан ортиқ вақтдан бери Днестрбўйида Россиянинг 1700 га яқин аскари мавжуд.

2022 йилнинг март ойи бошида айирмачи ҳукумат Молдовани Днестрбўйи мустақиллигини тан олиб, давлатлараро шартнома тузишга чақирган эди.

19:09 18.3.2024

Рус кўнгиллилари Белгород вилоятидаги посёлка устидан назорат ўрнатди

Украина тарафида урушаётган “Россия озодлиги” легиони ва “Сибир батальони” Горковское посёлкасини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Бунинг тасдиғи сифатида телеграмда фото ва видео эълон қилинди: суратда аскарча кийинган одамлар посёлка маъмурияти биносидан ечиб олинган пешлавҳани ушлаб туришгани акс этган бўлса, видеода бино пештоқидан Россия байроғининг олиб ташланиши акс этган.

Шунингдек, видеода посёлка маъмурияти биноси отишмалардан шикастланганини кўриш мумкин.

Бироқ ушбу маълумот Украина Қуролли кучлари ёки мустақил манбалар тарафидан тасдиқланган эмас.

Белгородни ўққа тутиш кетма-кет уч суткадан бери давом этмоқда. Шу вақт мобайнида олти киши ўлди. Ўнлаб кўпқаватли турар-жой бинолари ва хусусий уйлар вайрон бўлди.

Россиянинг чегара ҳудударига ҳужумлар учун масъулиятни Украина тарафида урушаётган “Рус кўнгиллилар корпуси”, “Россия озодлиги” легиони ҳамда “Сибир батальони” ўз зиммасига олди.

19:05 18.3.2024

Руминияда НАТОнинг Европадаги энг йирик базаси қурилиши бошланди

Руминияда НАТОнинг Европадаги энг йирик базаси қурилиши бошланди, у Алянснинг ўн минггача аскарини сиғдира олади.

Евронюс хабарига кўра, объект уч минг гектар майдонда қурилмоқда.

2,5 миллиард евролик база лойиҳаси учиш-қўниш йўлаклари, қуролли платформалар, ҳарбий самолётлар учун ангарлар, шунингдек, мактаблар, болалар боғчалари, дўконлар ва касалхонани ўз ичига олади.

Аввалроқ Руминия президенти Клаус Йоҳаннис мамлакат парламентига йўллаган мактубида мамлакат миллий хавфсизлигига жиддий таҳдидлар юзага келган тақдирда 2024-йилда НАТО кучларини ўз ҳудудига тезкор жойлаштиришга яшил чироқ ёқишини маълум қилганди.

Бу чора, Йоҳанниснинг сўзларига кўра, Алянсга тўсатдан жиддий инқироз юзага келган тақдирда, "инқирозни тезда ҳал қилиш ва унинг кучайишига йўл қўймаслик учун" Руминия ҳудудида қўшма оператив кучларни тезда жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш имконини беради.

Қўшма Штатлар Германиядан Руминияга минг нафар аскарини ўтказиши 2022 йилнинг январида маълум бўлган эди. Пентагон буни агрессияни тўхтатиш ва мудофаа қобилиятини ошириш учун кўрилаётган вақтинчалик чоралар деб атади.

Шу билан бирга, НАТОнинг Европадаги қўмондонлиги Украина билан боғлиқ вазият туфайли Шарқий Европага кемалар ва қирувчи самолётлар ўтказилишини маълум қилди.

2022 йил март ойида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг алянс шарқий қанотини кучайтириб, Руминия, Болгария, Венгрия ва Словакияда тўртта жанговар гуруҳ жойлашишини айтган эди.

19:02 18.3.2024

Европа Иттифоқи: Россиядаги сайловлар «эркин ва адолатли» ўтмади

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Россиядаги сайловлар ўта чекланган муҳитда ўтгани ҳамда «эркин ва адолатли» бўлмаганини таъкидлади.

EИнинг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррел Европа Иттифоқи Россия расмийлари халқаро кузатувчиларни таклиф қилмаганидан афсусда эканини айтди:

«Россиядаги сайловларни кўрдик. Якуний баёнот ташқи ишлар вазирлари кенгашидан сўнг эълон қилинади. Лекин мен Россиядаги сайловлар эркин ва адолатли ўтмади деб ўйлайман»

Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис Россиядаги сайловни сайлов эмас, сўровнома деб атаган бўлса, Латвия ташқи ишлар вазири Крисянис Каринс эса бу Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлашга туртки бўлиши кераклигини айтди.

«Путин яна 6 йил ҳокимиятда қолишини яна бир сайлов орқали кафолатлади. Улар йўналишни ўзгартирмайди. Россия тўхтамайди, бу аниқ, уларни фақат тўхтатиш мумкин. Украина тўхташга тайёр, лекин улар бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Европада ҳушёрлик, шошилинч ҳаракатларга ундовчи кайфият кучая бошлади», Латвия ташқи ишлар вазири Крисянис Каринс.

Европа Иттифоқининг 27 ташқи ишлар вазирлари Брюсселдаги йиғилиш якунида қўшма баёнотни эълон қилиши кутилмоқда.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россиядаги сайловлар ҳақиқий бўлмаганини айтди:

«Россияда танлов имконияти бўлмаган сайлов ўтказилди. Сайлов жараёни Путиннинг нафақат ўз халқига, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомига зид хатти-ҳаракатларини ҳам кўрсатади. Украина, Молдова ва Грузиянинг эгаллаб олинган ҳудудларида ҳам сайловлар ўтказилгани халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланади».

Бербок Европа Иттифоқи Россия ва Ғарбий Соҳилдаги радикал яҳудий кўчманчиларга қарши янги санкциялар киритишини қўшимча қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG