Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:09

Ўзбекистонда янги таҳрирдаги конституция кучга кирди. Расмийлар "ноллаштириш" ҳақида сукут сақламоқда

Марказий сайлов комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни кучга кирганини эълон қилди.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган референдумда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этгани ҳамда улардан 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз бергани ҳақида билдирган эди.

65 фоизга ўзгаргани айтилган конституция 65 яшар президент Шавкат Мирзиёевнинг 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади.

Мирзиёевнинг амалдаги ваколати 2026 йилда тугайди. Тузатишлар, президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтиради. Ўзбекистон қонунчиларига кўра, ўзгартиришлар конституциянинг тахминан учдан икки қисмини ўзгартиради.

Таклиф этилган тузатишлар дастлаб мамлакатнинг Қорақалпоғистон Мухтор Республикасининг ажралиб чиқиш ҳуқуқини бекор қилишни ўз ичига олган эди.

Бироқ 2022 йил июл ойи бошида минглаб қорақалпоқлар минтақанинг Ўзбекистондан мустақилликка интилиш ҳуқуқининг йўқ қилинишига қарши норозилик намойиши ўтказгач, Мирзиёев Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш ғоясидан воз кечган.

Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, Қорақалпоғистонда хавфсизлик кучлари томонидан намойишлар тарқатиб юборилганида 21 киши ҳалок бўлган. Кейинчалик митингларнинг ўнлаб иштирокчилари конституциявий тузумни бузиш йўли билан ҳокимиятни эгаллашга уринганлик, оммавий тартибсизликлар уюштирганлик, давлат маблағларини ўғирлаш ва пул ювишда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Референдум мустақил Ўзбекистон тарихидаги учинчи референдумдир.

2016-йилда вафот этган Мирзиёевдан аввалги авторитар биринчи президент Ислом Каримов 1995 ва 2002-йилларда икки марта референдум ўтказган ва бу унга ҳокимиятни сайловларсиз узайтириш имконини берган. Президентлик муддати ҳам ўзгартирилди.

17:08 1.5.2023

Манбалар референдум участкаларида кузатилган қатор қоидабузарликлардан баҳс этишмоқда

Озодлик манбаларига кўра, оила номидан бир кишининг овоз бериши ҳамда участка сайлов комиссияси мулозимларининг референдумга келмаган фуқаролар номидан воз бериш ҳоллари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Қирққиз” МФЙдаги 355-сайлов участкаси, Андижон вилояти Асака тумани “Бирлик” МФЙдаги 214-сайлов участкаларида ҳам кузатилган.

Шунингдек, бу каби ҳолатлар бўйича Андижон вилояти Балиқчи тумани Омонариқ МФЙдаги 303-сайлов участкаси, Бухоро вилоятининг Жондор тумани 247-сайлов участкаси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Хитой МФЙдаги 120-сайлов участкасида ҳам кузатилгани ҳақида хабарлар келди.

Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани Писталикент маҳалласидаги 262-сайлов участкаси ҳамда Навоий вилояти Кармана тумани “Талқоқ” МФЙдаги 86-сайлов участкаларида фуқаролар комиссия аъзолари томонидан референдум жараёнида блютеннларнинг фақат “Ҳа” деган катакчаларини тўлдиришга мажбурланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Теле орай” МФЙдаги эса 80-сайлов участкасида эса бир нафар шахс ўзи томонидан тўлдирилган референдум бланкини бузиб қўйгани учун милиция органи томонидан профилатик суҳбатдан ўтказилган.

Манбаларидан олинган хабарларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йилнинг июнида содир бўлган қонли воқеалар иштирокчилари оилалари мунтазам кузатув остида бўлишган ва уларнинг аксариятига референдумга таклифномалар берилмаган.

20:46 1.5.2023

МСК: Ўзбекистонда янги таҳрирдаги конституция кучга кирди

Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 30 апрелидаги референдумда қабул қилинмиш “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни кучга кирганини эълон қилди.

МСК маълумотига кўра, мазкур қонун Марказий сайлов комиссиясининг 1245-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган референдумда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этгани ҳамда улардан 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз бергани ҳақида билдирган эди.

Референдумда овозга қўйилган янги таҳрирдаги Конституциянинг президент ваколати тўғрисидаги 106-моддасида (аввалгисида 90-модда эди) Ўзбекистонда президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтириш кўзда тутилган. Бу тузатиш Мирзиёевга яна икки марта (14 йил) давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйиш имконини беради.

21:45 1.5.2023

OzodLive: “Умрбод президентлик” бўйича референдум

Референдум қандай ўтди ва Ўзбекистонни олдинда нималар кутмоқда?

Бу ва бошқа саволлар Озодликнинг референдумга бағишланган махсус дастурида муҳокама қилинди.

(Дастур илк бор 30 апрель куни Озодликнинг YouTube саҳифасида жонли эфирда узатилган.)

OzodLive: “Умрбод президентлик” бўйича референдум
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:22:56 0:00

OzodLive: “Umrbod prezidentlik” bo’yicha referendum

09:09 2.5.2023

МСК: Янги таҳрирдаги Конституция кучга кирди

Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 30 апрелидаги референдумда қабул қилинмиш “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонуни кучга кирганини эълон қилди.

МСК маълумотига кўра, мазкур қонун Марказий сайлов комиссиясининг 1245-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган референдумда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этгани ҳамда улардан 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз бергани ҳақида билдирган эди.

Референдумда овозга қўйилган янги таҳрирдаги Конституциянинг президент ваколати тўғрисидаги 106-моддасида (аввалгисида 90-модда эди) Ўзбекистонда президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтириш кўзда тутилган. Бу тузатиш Мирзиёевга яна икки марта (14 йил) давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйиш имконини беради.

65 ёшли Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрида иккинчи ва 30 апрелгача амалда бўлган конституцияга мувофиқ сўнгги муддатга президент этиб сайланганди. Унинг жорий муддати 2026 йилда тугайди. Янги конституция қабул қилинганидан сўнг президент сайлови санаси ўзгариши ёки ўзгармаслиги борасида расмий изоҳ берилганича йўқ.

Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев конституциянинг янги таҳрири қабул қилинганидан сўнг Мирзиёевнинг муддати "ноллаштирилиши" ва у яна икки муддатга президентликка номзодини қўйиши мумкинлигини айтган.

Мирзиёевнинг ўзи ҳозирга қадар ўз муддатининг ноллаштирилиши ва учинчи муддат президентлик билан боғлиқ режалари тўғрисида ҳеч нарса демаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG