Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консуллиги ўз фаолиятини бошлади. Консулликнинг 7 декабрь куни ўтказилган очилиш тадбирида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидов, Қирғизистон президентининг Ўш вилояти бўйича мухтор вакили Элчибек Жантаев қатнашди.