Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас
Афғонистоннинг Ғор вилояти ҳокими ëш қизнинг тошбўрон қилиб ўлдирилгани акс этган видеотасвир ҳақиқий эканлигини тасдиқлади. Ҳоким Сима Жойенданинг айтишича¸ қотиллик тўлалигича Толибон жангарилари назоратида бўлган Ғалмин қишлоғида содир этилган.