Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:56

Ангорда юқори кучланишда келган токдан телевизор портлаб, уй ёнди(ВИДЕО)


Ёнғин оқибати
Ёнғин оқибати

Сурхондарё вилояти, Ангор туманининг Навшаҳар маҳалласида яшайдиган 77 яшар Ҳайитмурод Гаппаровнинг уйида ишлаб турган телевизор 24 апрель куни юқори кучланишда келган электр токидан портлаб кетди.

Икки марта инсультга учраб¸ уйида оғир аҳволда ётган Ҳайитмурод Гаппаровни портлашдан кейинги олов ва қуюқ тутун ичидан олиб чиқмочи бўлган келини заҳарланиб касалхонага ётқизилди.

Ангор туман электр тармоқлари идораси бошлиғи ток узатишда ҳеч қандай кучланиш бўлмаганини айтар экан, бу воқеадан хабарсиз эканлигини билдирди.

Ангорда юқори кучланишда келган токдан телевизор портлаб, уй ёнди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Ёнғин оқибати
Ёнғин оқибати

Ангор туманининг Навшаҳар маҳалласида яшайдиган 77 яшар Ҳайитмурод Гаппаровнинг ўғли Эркин Гаппаровнинг Озодликка айтишича, воқеа 24 апрель куни кечки пайт содир бўлган.

“Отам икки марта инсульт олиб бир йилдан буён бир жойли бўлиб ётиб қолган. Келинимиз телевизорни қўйиб бериб, ўзи ташқарида уй ишлари билан машғул экан. Соат кечки олтидан беш минут ўтганда, бирданига катта ток келиб, телевизор портлаб, ёна бошлабди. Мени уйим ҳам отамга қўшни. Шовқин суронни эшитиб, югуриб борсам, ҳамма ёқ қоп-қора тутун, уй ёнаяпти. Қўни-қўшнилар ёрдамга келиб, оловни ўчирдик. Келинимиз бир амаллаб отамни судраб ташқарига олиб чиқдию, қўрққанидан ва кўп тутун ютганидан ўзининг ҳам мазаси қочиб қолди. Тез ёрдам чақирдик. Отамга ва келинга биринчи ёрдам кўрсатиб, кетишди. Лекин келинимизни яна мазаси бўлмади, укам касалхонага ётқизиб келди”.

Ҳайитмурод Гаппаров хонадонида юз берган ёнғин оқибатлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:29 0:00

​Эркин Гаппаров, токнинг бирда ўчиб¸ бирда келиши ўз маҳалласида биринчи бор содир бўлмаëтганини билдирди.

“Бизда электр ўйнаб туради, 15 минут берса, 15 минут ўчади. Кейин бирданига катта ток келиши оқибатида аҳолининг электрда ишлайдиган юзлаб жиҳозлари куйиб қолаверади. Бу бир неча йилдан буён давом этмоқда”.

Эркин Гаппаров Навшаҳар МФЙига бориб, бу ҳақда далолатнома ёзиб топширганини қўшимча қилди.

Ангор тумани электр тармоқлари идораси бошлиғи Алишер Йўлдошев Озодлик билан суҳбатда электр токи таъминотида ўзгариш бўлмаганини айтди.

- Ҳеч қандай ток кўпайгани ҳам йўқ, ҳеч нарса портлагани ҳам йўқ. Портлаган бўлса суратларини олиб келсин, кўрайликчи. Бизда бу ҳақда маълумот йўқ, деган бошлиқ алоқани узиб қўйди.

Эркин Гаппаровнинг айтишича, Озодлик билан бу суҳбатдан сўнг 25 апрель куни кечга яқин туман электр тармоқлари идораси бошлиғининг Ғайрат исмли ўринбосари, отасининг уйига келиб, фалокат оқибатларини кўздан кечирган:

- Бу фалокат сизларнинг айбингиз билан бўлди, отам ва келиним ўлишига оз қолди, телевизор куйди, уй ёнди, товонини ким тўлайди десам, Ғайрат ака “мен бу бўйича мутахассис эмасман, ортда қолгани рост бўлсин”, деб кетди.

Озодлик 3 март куни Ангор туманининг Охунбобоев маҳалласида тушдан кейин электр симларига бирданига юқори кучланишда келган ток, хонадонларда ишлаб турган барча телевизор, кондиционер, лампочка ва бошқа ускуналарни портлатиб, куйдириб юборгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG