Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:58

Бешариқлик икки тадбиркор 13 яшар қизнинг номусига тегишда айбланмоқда


Иллюстрация
Иллюстрация

Фарғона вилояти Бешариқ туман суди айни туманда жойлашган автомбил ювиш шохобчасида вояга етмаган қизни зўрлаш ҳолати юзасидан жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Икки маҳаллий тадбиркор 13 яшар қизнинг номусига тегишда айбланмоқда. Нусхаси Озодликка юборилган айблов хулосасида шунингдек қайд этилишича, “тумандаги автомобил ювиш шохобчаси қизлар билан гуруҳ бўлиб секс қиладиган" фоҳишахонага айлантирилган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди котибининг Озодликка билдиришича¸ жорий ҳафтада бошланган маҳкама Бешариқ тумани Сирдарë кўчасидаги “Агроинвест” МЧЖга қарашли автомойка биносида 13 яшар қизнинг жорий йил 16 майида икки эркак тарафидан зўрлангани борасидаги гувоҳлик кўрсатмалари ва экспертиза хулосасини эшитган.

Суд котибига кўра¸ эҳтиёт чораси сифатида қамоқда қолаëтган икки бешариқлик эркак Ўзбекистон жиноят кодексининг 128-моддаси¸ яъни 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишда айбланмоқда.

Жабрланувчининг ҳимоячиси Озодликка тақдим қилган тиббий маълумотномада "Бешариқ тумани Сирдарë кўчасида зўрлангани иддао қилинган 2005 йилнинг 12 февралида туғилган И.Д.нинг қизлик пардаси тўмтоқ жисм ëки таранглашган жинсий олат босими натижасида бутунлай бузилгани" айтилади.

Жорий йилнинг 21 майида тузилган суд-тиббий экспертизасининг 44 сонли хулосасида таъкидланишича¸ “ич кийимлар ва тўшакдаги қон ва сперма доғлари таҳлили¸ жабрланувчининг гуруҳ бўлиб зўрланганига далолат бўла олади”.

(Озодликда жабрланувчи ва айбланувчиларининг тўлиқ исм шарифлари мавжуд аммо айбсизлик презумцияси юзасидан бу исмлар ошкор қилинмайди.)

Автомойкадаги зўрлаш тафсилоти

Озодлик суд-тергов ҳужжатлари ва гувоҳлар билан суҳбат асносида Бешариқ Автомойкасида жорий йил май ойида юз берган балоғатга етмаган қизни зўрлаш жинояти тафсилотини ўрганди.

Бешариқ туман прокуратураси тарафидан судга тақдим қилинган айблов ҳулосасида ëзилишича¸ 13 яшар Д.И жорий йилнинг 10 май оқшомида зўрланган.

Бешариқ туман прокуратураси тузган айблов хулосаси
Бешариқ туман прокуратураси тузган айблов хулосаси

Бу иш терговига алоқадор ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг Озодликка айтишича¸ жабрланувчи қиз "Бешариқ тумани Намуна ширкати ҳудудида кечқурунги соат тўққизларда сайр қилиб юрганида айни туманда яшайдиган Х.Н исмли йигит тарафидан алдаб “Агроинвест” МЧЖга қарашли эски биносига олиб келинган":

- Автомойка сифатида ишлатиб келинган қаровсиз бинога олиб келинган 13 яшар қизни Х.Н исмли йигит куч ишлатиб, зўрлаб қизлигидан жудо қилган. У бу ишни қилаëтганда хонани ичидан қулфлаб олган¸ - дейди исми сир қолишини истаган ҳуқуқ тартибот органи ҳодими.

Зиддиятли иддао

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг қўшимча қилишича¸ Х.Н балоғатга етмаган қизни зўрлаб бўлгач, Д.Ж исмли йигитни чақирган:

- Бу йигит келиб, бино пардасини юлиб олиб ерга тўшак қилиб ëзиб, қизни зўрлаган. Қиз терговда ўзи айтиб берди. "Қўлимни қайириб куч ишлатиб зўрлади," деди. Қиз қисқа вақт ичида икки эркак тарафидан зўрлангани жиноятни оғирлаштирувчи омил сифатида малакаланди¸ - дейди суҳбатдош.

Аммо жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди котибининг Озодликка билдиришича¸ дастлабки суд мажлисларида илгари сурилган “қиз калтаклаб зўрланган” деган иддао ўз тасдиғини топмаган.

- Ўтказилган суд-тиббий экспетизаси ҳам қизнинг баданида калтаклаш оқибатида юзага келган жароҳатларни топмади. Қиз ўз розилиги билан бу йигитлар билан қўшилган деган хулоса шаклланяпти маҳкама жараëнида. Бундан ташқари айбланувчиларнинмг қизга 5000 сўм пул бергани ҳам суд терговида аниқланди. Қизнинг руҳий аҳолини текширган психиаторлар унинг рухий соғломлиги ва ўз хатти-ҳаракатини назорат қила олиши ҳақида хулоса берди¸ - дея билдирди суд котиби.

Унинг яна айтишича¸ бу ҳолат айбланувчиларга енгиллик бергани билан улар зиммасидан жиноят кодексининг 128-моддасида кўзда тутилган ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш жиноятини соқит қилмайди:

- Ўзи рози бўлди, деган билан айбланувчилар қутула олмайди. Қизни зўрлаш пайтида тагига тўшалгган парда текширилганида қизга оид қон доғлари аниқланди. Шунинг ўзиëқ қиз зўрланди, деб малакалаш учун етарли, - дейди суд ходими.

Жабрланувчининг ҳимоячисига кўра¸ "қизнинг ўзи рози бўлди деган гап мантиқан тўғри эмас".

- Ëш қиз¸ бор йўғи 13 ëшда. Психиатр хулосасида унинг бўлаëтган иш мазмун моҳиятига эътибор бермай кучли психологик фантазия ва таъсирланиш оқибатида жинсий алоқа қилгани ëзилган. Буни ҳар ким ҳар хил талқин қилиши мумкин. Оддий қилиб айтсак, бу тажрибали эркаклар қизни алдаб¸ аврашган. Бу икки йигитнинг руҳан соғлом экани ҳақида ҳам тиббий хулоса бор. Демак, икки ақли жойида эркак бир балоғатга етмаган қизни алдаб, зўрлаб, номусига теккан¸ - дейди ҳимоячи.

Балоғатга етмаган қизни зўрлашда айбланганлар устидан суднинг навбатдаги мажлиси кейинги ҳафтага режаланган. Айбланувчилар ҳибсда сақланмоқда. Балоғатга етмаган қиз билан боғлиқ жиноят иши кўрилаëтгани боис суд ëпиқ режимда ўтмоқда.

Қўрқинчли Бешариқ?

Фарғона вилояти Бешариқ тумани жиноят ишлар бўйича суди бундан олдин “балоғатга етмаган қизни жинсий яқинликка мажбурлаган она” иши юзасидан ҳукм чиқарган эди.

Озодлик ўрганган бу суд жараëнида 14 ёшли қизини турли эркаклар билан жинсий яқинликка мажбурлаганонанаинг ҳар гал 30 минг сўмдан даромад олгани айтилгаан эди.

Бундан ташқари Бешариқ маҳкамаси “иккинчи хотинини арматура билан уриб жарохатлаган” эр жиноятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Озодлик суҳбатлашган Бешариқ туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари тумандаги тарбиявий ишлар савияси яхшилашга муҳтож эканлигини эътироф қилган эди.

XS
SM
MD
LG