Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:10

14 ёшли қизини фоҳишаликка мажбурлаган аёл 10,6 йилга озодликдан маҳрум этилди


Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи 39 ёшли Ф.Д. мудҳиш жиноятда айбдор деб топилди (“Даракчи”, 1 ноябрь). Исми ошкор этилмаган аёл 2017 йил июнь, август ва сентябрь ойлари давомида 14 ёшли қизини турли эркаклар билан жинсий яқинликка мажбурлаган. Вояга етмаган қизини фоҳишаликка мажбурлаш ортидан ҳар гал 30 минг сўмдан даромад олган. Туман шифохонасидаги текширув чоғи қизча 17-18 ойлик ҳомиладор экани аниқланган ва акушер-гинеколог тавсия қилган дори асосида ҳомила туширилган. Психологик-психиатрия экспертизаси хулосасида қайд этилишича, онаси томонидан жинсий алоқага мажбурланган 14 ёшли қиз ақлий заифлиги сабабли ўзига нисбатан қилинган жинсий тажовузларнинг моҳиятини тушунмаган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьяси Беҳзод Эргашевга кўра, қизчанинг онаси Ф.Д. 10,6 йилга озодликдан маҳрум этилган. Қизчанинг номусига теккан шахслар ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

XS
SM
MD
LG