Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:09

Туркияда cобиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжоннинг китоби нашр этилди


Муҳаммад Бекжон қаламига мансуб китоб муқоваси
Муҳаммад Бекжон қаламига мансуб китоб муқоваси

Истанбулда жойлашган "Йитик шифо" нашриётида ўзбекистонлик журналист Муҳаммад Бекжоннинг "Қўрқувнинг нариёғида" номли китоби нашр этилди.

Китоб умрининг 18 йилини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган журналист хотираларига асосланган.

Муҳаммад Бекжон 1999 йилдаги Тошкент портлашлари ортидан Киевдаги уйидан ўғирлаб кетилган ва портлашларга алоқадорликда айбдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган эди.

Маҳкамада у ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган.

2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга қамоқхона ички тартибини бузиш айблови қўйилиб, жазо муддати яна 4 йилу 8 ойга узайтирилган эди.

Мухолифатдаги "Ўзбекистон Халқ Ҳаракати"нинг раиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси бўлган Муҳаммад Бекжон ўтган йил 22 февралда қамоқдан озод қилинди.

Ҳозирча бир минг нухсада нашр этилаётган китобга таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон сўзбоши ёзган.

Uzbekistan, Muhammad Bekjon, book
ҚЎРҚУВНИНГ НАРИЁҒИДА (МУҲАММАД БЕКЖОН)

XS
SM
MD
LG