Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:09

АҚШ элчихонаси Муҳаммад Бекжоннинг озод этилганини олқишлади


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзбек қамоғида деярли 18 йил ўтирган "Эрк" газетасининг собиқ муҳаррири Муҳаммад Бекжоновнинг озод этилишини олқишлади.

"Бекжонов ўз оиласи бағрига қайтганидан хурсандмиз. Биз Бекжоновнинг озод этилишига Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўйилган ижобий қадам сифатида қараймиз ва Ўзбекистонни ушбу ижобий силжишни давом этган ҳолда, узоқ муддат қамоқ жазосини ўтаётган бошқа журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва диний маҳбусларни ҳам озод этишга чақирамиз", - дейилади элчихона баёнотида.

Муҳаммад Бекжон 1999 йилдаги Тошкент портлашлари ортидан Киевдаги уйидан ўғирлаб кетилган ва портлашларга алоқадорликда айбдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган эди.

Маҳкамада у ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган. 2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга уйдирма айблар қўйилиб жазо муддати 4 йилу 8 ойга узайтирилган эди

XS
SM
MD
LG