Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:22

МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради


Журналист Бобомурод Абдуллаев
Журналист Бобомурод Абдуллаев

Қарийб 20 кундан буён МХХ ҳибсхонасида қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси - 69 яшар Гавҳаржон Мадаминова Ўзбекистон президенти ва Бош прокурорига ариза билан мурожаат қилиб, улардан ўғлининг ишини назоратга олишни сўради.

Озодлик билан суҳбатда Мадаминова "агар, менга айтишганидек, қийноқлар қўлланмаётган бўлса, ўғлимни бир бора менга кўрсатишсин", деди.

Мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев 27 сентябрь куни қўлга олинган эди. Ўшандан буён уни онаси - Гавҳаржон Мадаминовага кўрсатишмаган. Бу ҳақда Озодликка Мадаминованинг ўзи айтиб берди. 16 октябрь куни Мадаминова арз қилиш учун Ўзбекистон президенти девонига ва Бош прокуратурага борди.

Ҳар иккала идорада унинг аризасини олиб қолишган.

Мадаминованинг айтишича, хусусий адвокатлар унинг ўғлини ҳимоя қилишдан бош тортмоқда ва ҳозирда ўғлини давлат тайинлаган адвокат ҳимоя қилишни бошлаган. Бироқ она бундан тасодифан хабар топган.

Гавҳаржон Мадаминова тақдим қилган ҳужжат нусхаси
Гавҳаржон Мадаминова тақдим қилган ҳужжат нусхаси

Қуйида Гавҳаржон Мадаминова билан суҳбатни тингланг:

МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевга мурожаат қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:57 0:00
Бевосита линк

2017 йилнинг 27 сентябрида Тошкентда қўлга олинган 44 ёшли мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Жиноят кодекси 159-моддасининг 4-қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда (Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) айбланмоқда.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Озодликка тақдим этган 1 октябр кунги суд қарорида ëзилишича, "Абдуллаев “Ўзбекистон Халқ ҳаракати” функционери сифатида шу ҳаракат раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси билан 2011 йилдан буён Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан Интернетда мавжуд конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келган".

3 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида "Ўзбекистон Халқ ҳаракати" раҳбари Муҳаммад Солиҳ Бобомурод Абдуллаев Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида мақолалар эълон қилиб келган журналист эканини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG