Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2024, Тошкент вақти: 23:19

Ўзбекистон 2030 гача ЯИМни $200 млрдга етказмоқчи


Ўзбекистон иқтисодиёти, ташқи қарз ўсиши кўрсаткичи.
Ўзбекистон иқтисодиёти, ташқи қарз ўсиши кўрсаткичи.

Ўзбекистон 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулотни (ЯИМ) 200 млрд долларга, унинг аҳоли жон бошига тақсимотини эса 5000 долларга етказишни режалаштирмоқда.

“Ўзбекистон 24” телеканали хабарига кўра, бу ҳақда 17 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов маълум қилган.

Сўров: Нарх-наво сизга қандай таъсир қилмоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:56 0:00

“Бу иқтисодиётимиз нафақат миқдор, балки сифат жиҳатидан ҳам ривожланишини англатади. Асосий эътибор юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар улушини оширишга қаратилмоқда”, деган Норқулов.
Ҳукумат мулозими президент бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 3 фоизгача тушириш вазифасини юклагани, 2027 йилдан инфляцияни 5 фоизгача ёки ундан пастроқ даражагача тушириш мақсад қилинганини айтган.

Вазир ўринбосари таъкидича, 2024 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 111 млрд долларга етади.
Белгиланган янги марра аввалги прогнозлардан кўпроқ эканини кўриш мумкин. 2022 йилда ҳукумат 2030 йилга бориб ЯИМни 160 млрд долларга, унинг аҳоли жон бошига улушини эса 4000 долларга етказиш мақсадини қўйганди.

XS
SM
MD
LG