Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:18

Жиззахда итлар қирғини аҳоли норозилигига сабаб бўлди


Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бўлимининг қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бригадаси мулозими дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида аҳолидан тушган шикоят асосида улар отиб ёки заҳарлаб ўлдирилганини Озодликка тасдиқлади.
Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бўлимининг қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бригадаси мулозими дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида аҳолидан тушган шикоят асосида улар отиб ёки заҳарлаб ўлдирилганини Озодликка тасдиқлади.

Жиззах шаҳрида ободонлаштириш бўлимининг қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бригадаси ходимлари ўнлаб дайди итни ўлдирди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, фақат дайди итлар эмас, балки уй жониворлари ҳам отиб кетилган.

Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бўлимининг қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бригадаси мулозими дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида аҳолидан тушган шикоят асосида улар отиб ёки заҳарлаб ўлдирилганини Озодликка тасдиқлади.

Бундан аввал Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" фестивали арафасида итларнинг оммавий заҳарлаб ўлдирилиши ўзбекистонлик ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар ҳамда хорижлик сайёҳлар норозилигига сабаб бўлганди.

Жиззах шаҳрида яшовчи 32 ёшли Юлия Николаева 6 февраль куни Озодлик билан суҳбатда итлар қирғини ўтган ой ўрталарида шаҳарнинг Бобур маҳалласидаги болалар боғчаси жойлашган ҳудудда бўлганини айтди:

- Ўқ ва итларнинг улиган овозларини эшитиб кўчага чиқдик. Қарасак итларни ўлдиришяпти. Қирғин маҳалламиздаги иккита болалар боғчасининг олдида, болаларнинг кўзи ўнгида бўляпти. 1 киши итларни отяпти, 5-6 киши эса қочаётган итларни қувиб етиб, ўткир тиғли тўқмоқ билан уриб ўлдиряпти. Ҳамма ер қон. Йўлакларни қондан ўзимиз тозаладик.

Юлия Николаева йигирмадан ортиқ ит ўлдирилганини кўрганини айтди.
Юлия Николаева йигирмадан ортиқ ит ўлдирилганини кўрганини айтди.

Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бўлими, қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бригадасининг ўзини таништиришни истамаган ходими Бобур маҳалласидаги боғча атрофида қаровсиз дайди итлар кўпайиб кетгани ва улар болаларга ташланиши мумкинлиги ҳақидаги аҳолидан тушган шикоят асосида отиб ёки заҳарлаб ўлдирилганини Озодликка айтди.

- Фуқаролардан жалоба тушди, ходимларимиз бориб итларни ўлдиришди. Чунки одамларга ташланиши мумкин-да улар. Лекин, бизни ходимларимиз одамлар юрган пайти ўқ ишлатишмайди, заҳарлашади. Кичкина-кичкина гўштчалар бўлади, шуни итларни олдига отади, ейди, ўлади. Бизда тўқмоқ билан уриб ўлдириш йўқ, заҳарлаб ёки отиб ўлдирилади, - деди Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бўлими, қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бригадаси ходими.

Юлия Николаева ҳовлисидаги қаровсиз итларни ўзи боқиб келгани, улар болаларга хавф туғдирмаганини айтди:

- Қари, ювош итлар эди. Ҳар куни овқат олиб чиқиб берар эдик. Боғчанинг болалари ҳам шу итлар билан ўйнар эди. Улар ҳам овқат беришар эди. Бир кунда келиб ҳаммасини ўлдириб кетишди. Йигирмадан ортиқ итни ўлдиришганини кўрдим. Қўшнимизни итини ҳам дайди, деб ўйлаб отиб ўлдиришди.

Жиззахнинг Бобур маҳалласида итлар ўлдирилган.
Жиззахнинг Бобур маҳалласида итлар ўлдирилган.

Жиззахлик 82 ёшли нафақахўр Светлана Фёдорова унинг "Чаппи" лақабли итини ҳам ободонлаштириш ходимлари отиб ўлдиришганини айтди.

- Итни доим уйда сақламайсизку, айланиришга эса мадорим йўқ. Уйда битта ўзимман. Баъзи пайтлари кўчага ўзи чиқиб кетар эди. Сентябр ойида отиш бўлганида менинг итимни ҳам ўлдиришибди. Дайди ит деб ўйлашган. Жуда ақилли ит эди.

Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бўлими, қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бригадаси ходимига кўра: "уй дарвозасидан эгасиз чиқиб кетган ит дайди ҳисобланади. Ҳар бир ит эгаси ҳайвонни ёнида олиб юриши керак. Катта ит бўлса тумшуғига намордник қистириб олиб юриши керак ёки уйида сақлаши керак".

Бундан аввал Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" фестивали арафасида итларнинг оммавий заҳарлаб ўлдирилиши ўзбекистонлик ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар норозилигига сабаб бўлганди.

Ўтган йилнинг сентябр ойида итларга шафқатсиз муносабатни кўрган хорижликлар Самарқандга сафарини бекор қилишларини айтишганди.

Итларнинг оммавий қирғин қилингани халқаро матбуот саҳифаларига чиққач, Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг бир қанча раҳбари ишдан олинди.

Дайди итлар учун янги "Ҳаёт"
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:25 0:00

Маҳаллий фаоллар эса Ўзбекистонда ҳайвонлар учун бошпана ташкил қилиш, уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қонун қабул қилишни талаб қилиб чиқишди.

Тошкентдаги "Happy Animals" ташкилоти фаоли Людмила Баталова итларни "дайди" деб қирғин қилиш шавқатсизлик эканини айтди:

- Дайди бўладими, уй ҳайвони бўладими ҳаммаси жонивор. Уларни ўлдириш шавқатсизликдан бошқа нарса эмас. Тошкентда итлар назоратимизда. Лекин, вилоятларда отишлар кўп бўляпти. Чунки қаровсиз ҳайвонларни ушлаш ва кейинчалик уларни боқиш қимматга тушади. Вилоятларда приютлар, яъни ҳайвонлар учун турар жойлар ҳам йўқ. Шунинг учун ободонлаштириш бўлимлари муаммони уларни ўлдириш билан ҳал қилмоқда, афсус, - дейди Баталова.

Бундан аввал Хоразмнинг Шовот ва Ҳазорасп ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманларида дайди итлар аҳоли чорвасига ҳужум қилди, дея оммавий қирғин қилинган эди.

Янгийўлда чорвани еб кетаëтган ëввойи итлар отиб ўлдирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Ўзбекистонда дайди итлар масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 202-сонли қарорига асосан тартибга солинади.

Қарорда кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш кўзда тутилган.

Дайди ҳайвонда қутуриш касаллиги аломати бўлган тақдирдагина отиб ташланиши қарорда айтилган.

XS
SM
MD
LG