Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:53

МХХ Чинозда Аҳмадбой хазинасини қидирмоқда


Тошкент вилояти ҳуқуқ идораларидан бирида ишлайдиган Озодлик манбаси МХХ махсус гуруҳи Чинозда Аҳмадбойнинг бир неча миллион долларлик хазинасини қидираётганини айтди.
Тошкент вилояти ҳуқуқ идораларидан бирида ишлайдиган Озодлик манбаси МХХ махсус гуруҳи Чинозда Аҳмадбойнинг бир неча миллион долларлик хазинасини қидираётганини айтди.

Ўзбекистон ҳуқуқ тизимлари молиявий пирамида тузиб, ўн минглаб одамни чув туширганликда айбланаëтган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг бир неча миллион долларлик олтин ва жавоҳирларини қидирмоқда. Чиноздаги бу текширувлар шу ой бошида Аҳмадбойнинг кассири уйидан бир неча миллион долларлик пул маблағи ва тилла-жавоҳирлар топилиши ортидан рўй бермоқда.

Уч кун аввал Ўзбекистон ҳуқуқ тизимларининг қора ниқобли махсус гуруҳи Чинозда “Доно тиллачи” деб ном чиқарган тадбиркор Доно Худойқулованинг уйида тинтув ўтказди.

Воқеага бевосита гувоҳ бўлган чинозлик манбанинг айтишича, милиция ходимлари "тиллачи"нинг уйни ўраб олган ва ҳеч кимни у ерга яқинлаштирмаган.

Доно Худойқулова Озодлик билан суҳбатда Миллий хавфсизлик хизматининг қора ниқобли ходимлари уйини тинтув қилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади:

- Текширгани келди, ҳамма ерни кўришди, нина ҳам топа олишмади. Одамлар кўчада гап-сўз тарқативоришган, уйимда махсус бункер бор экан, гўë Аҳмадбойнинг тилла-тақинчоқларини мен ўша ерда сақлар эмишман. Бўлмаган гап. Ҳеч нарса топишмади, кетишди, - деди Озодлик мухбири билан суҳбатда Доно Худойқулова.

Озодликнинг жараëнга бевосита яқин бўлган маҳаллий манбаларига кўра¸ сўнгги бир ҳафта ичида МХХ Аҳмад Турсунбоевга алоқадор кўрилган Чиноздаги бошқа бир қанча тадбиркорлар уйларини ҳам тинтув қилган.

Чиноздаги бу текширувлар Аҳмад Турсунбоевнинг ҳисобчиси уйидан бир неча миллион долларлик пул маблағи ва тилла-жавоҳирлар топилиши ортидан рўй бермоқда.

Шу ой бошида Тошкентдан юборилган МХХ махсус гуруҳи Аҳмад Турсуновнинг хазиначиси бўлган Иззатнинг уйида текширув ўтказиб, тўрт метр чуқурликда махсус қурилган бункердан бир неча миллион долларлик нақд пул ва тилла-тақинчоқларни олиб кетгани ҳақида воқеа гувоҳлари Озодликка гапириб беришган эди.

- Бойликларни иккита “Исузи” машинасига юклашаётганини узоқдан кўрдик. Айтишларича, Иззат кассир уйида пул сақлаш учун қурган махсус бункер тўрт метр чуқурликда экан. Ана ўша ердан топишди, бу рейдга бевосита гувоҳ бўлган чинозликлардан бири.

Рассом Туз Аҳмадбой можаросини eltuz.com сайтида ҳажв қилган.
Рассом Туз Аҳмадбой можаросини eltuz.com сайтида ҳажв қилган.

Тошкент вилояти ҳуқуқ идораларидан бирида ишлайдиган Озодлик манбаси МХХ махсус гуруҳи Чинозда Аҳмадбойнинг бир неча миллион долларлик хазинасини қидираётганини айтди.

- Бу ерда бир неча миллион долларлик бойликлар ҳақида гап кетаяпти. Бу одам (АҳмадТурсунбоев) ўн минглаб одамдан икки баробар қилиб қайтариб бериш шарти билан пул, машина, тилла буюмларни олган, лекин қайтармаган. Шу бойликлар қаерга ғойиб бўлди? Ҳуқуқ-тартибот идораларини мана шу қизиқтимоқда, - деди Тошкент вилояти ҳуқуқ идораларида ишловчи ходим.

Ўзбек телеканалларида чоп этилган ҳужжатли фильмларда келтирилган расмий айбловга кўра¸ Аҳмад Турсунбоев сўнгги беш йил давомида одамлардан икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағларни ноқонуний равишда олиб келган.

Шу йилнинг июнь ойида Аҳмадбой молиявий фирибгарликда айбланиб қўлга олинган, ўшанда унга тегишли эканлиги айтилган жами 12 миллион нақд доллар мусодара этилган эди.

Турсунбоев Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланмоқда.

Ҳозирча Турсунбоев ишига алоқадо расмий идоралар Аҳмадбой мижозлари пулларининг эгаларига қайтарилиш-қайтарилмаслиги борасида бирор расмий билдириш эълон қилгани йўқ.

XS
SM
MD
LG