Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:44

Наманганда жамоатчилик ишларига жалб қилинган аёлларга ғишт ташитиляпти


30 май куни Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин. 
30 май куни Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин. 

Наманганнинг Янгиқўрғон туманида маҳалла фуқаролар йиғинларида ишловчи юзга яқин мутахассис аёл ва ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинган аёллар ҳокимлик амалдорлари томонидан коттежлар қурилишида ишлашга мажбурланганликларини айтишди.

Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин.

Янгиқўрғон туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдураҳмонова Озодлик билан суҳбатда аёллар қурувчиларга ёрдам бериш учун бир кунлик ҳайрия ҳашарига олиб чиқилгани, тушган маблағлар ногиронлиги бор, кам таъминланган аёлларнинг уй-жойлари бошланғич бадалига ўтказиб берилишиниайтди.

Озодликка маълум бўлишича, Янгиқўрғон туманидаги етмишдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар масалалари бўйича ишловчи мутахассислар ва жамоатчилик ишларига олинган аёллар 26 майдан туманда қурилаётган коттеж ва кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиш ишларига сафарбар этилган.

Озодлик билан суҳбатда янгиқўрғонлик мутахассис аёллардан бири ишидан айрилиб қолмаслик учун кун иссиғида қурилишда ишлашга мажбур бўлаётганини айтди.

- Тўрт кундан буён ҳар куни эрталаб 7 дан кечқурун 6 гача қурилишда ишлатишяпти. Эркаклар Россия, Қозоғистонда қурилишда, бу ердаги қурилишлар бизга қолган. Ишдан ҳайдайман деб қўрқитиб, шу коттежни бизга қурдиряпти. Айбимиз маҳалла қўмитасида хотин-қизлар бўйича ишлаётганимизми? Ҳақиқий қулдорлик тузуми эмасми бу?.

30 май куни Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин.
30 май куни Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин.

Ўтган йил ноябридан Ўзбекистонда маслаҳатчи лавозими ўрнига ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилган эди.

Озодлик билан суҳбатда бўлган мутахассис аёллардан яна бири туман ҳокимияти аёллар қўмитаси раиси қурилишга чиқишдан бўйин товлаганларни ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилганини айтди.

- У билан ёмонлашиб қолмаслик учун чиқяпмиз. Кимга ёқади куннинг иссиғида ғишт ташиш, мажбурмиз. Чиқ деса чиқамиз. Шу ишимиз орқали оилани судраяпмиз. Агар ишдан ҳайдаса, бошқа иш йўқ.

30 май куни Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин.
30 май куни Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин.

Янгиқўрғон туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдураҳмонова Озодлик билан суҳбатда аёллар қурувчиларга ёрдам бериш учун бир кунлик хайрия ҳашарига кўнгилли олиб чиқилгани, лекин уларга ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилинмаганини айтди.

- Ҳар бир мутахассис аёл ўзининг маҳалласида истиқомат қиладиган ишсиз, иш сўраб келган аёлларни жамоатчилик асосида ойлик тўланадиган ишга олган, ўшалар ҳашарга чиқяпти. Ҳашардан тушган пулни ногиронлиги бор, кам таъминланган аёлларнинг уй-жойлари бошланғич бадалига ўтказилади. Мутахассислар ўша ҳудудни вакили сифатида уларга бош бўлиб, бирга олиб келиб, тепасида қараб туриши ва олиб кетиши керак. Уларни ҳеч ким қурилишда ишлашга мажбурлаётгани йўқ. Ҳашар бу. Қурувчиларга ёрдам беряпти, хоналарни тозалаш бошқа ишларни қиляпти.

30 май куни Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин.
30 май куни Озодликка юборилган фотосуратларда аёллар қурилишда ғишт ташиётганини кўриш мумкин.

XS
SM
MD
LG