Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:29

Бош прокуратура Гулнора Каримованинг Британиядаги мулкининг Ўзбекистонга қайтарилишини сўрамоқда


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хазмати вакили Сурайё Раҳмонова Буюк Британиянинг Ўта йирик миқдордаги фирибгарликларга қарши кураш офисининг (Serious Fraud Office) 3 октябрь кунги баёноти юзасидан журналистлар сўровига жавобан бундай деган:

"Бу масалага келадиган бўлсак, биз қатор хорижий давлатлардаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилмоқдамиз, жумладан, Швейцария прокуратураси билан қалин алоқалар йўлга қўйилган".

Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова Озодликка ҳам йўллаган жавобида масаланинг Британия билан боғлиқ жиҳатига тўхталиб, бундай деган:

"Айни дамда Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари билан Гулнора Каримова иши бўйича қонуний кучга кирган суд қарори доирасида активларни қайтаришга доир музокаралар олиб борилмоқда".

Буюк Британиянинг Ўта йирик миқдордаги фирибгарликларга қарши кураш офиси (Serious Fraud Office) Ўзбекистон Биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва унинг собиқ эри Рустам Мадумаровларнинг мамлакат ҳудудидаги мол-мулкини мусодара қилиш бўйича Британия Юқори судига даъво аризаси киритди.

Serious Fraud Officeнинг расмий сайтида 3 октябрь куни эълон қилинган баёнотда мусодара қилиш тўғрисидаги даъво аризаси Юқори судга Жиноий фаолиятдан олинадиган даромадлар тўғрисидаги 2002 йилги қонуннинг 5- қисмига мувофиқ киритилгани айтилган.

Баёнотга кўра, SFOнинг даъво аризаси Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаровларнинг иштироки билан Ўзбекистонда амалга оширилган коррупцион битимлардан тушган даромадлардан фойдаланилган ҳолда Буюк Британия ҳудудида олинган қатор мулклар, шу жумладан уч кўчмас мулк билан боғлиқдир.

1 октябрь куни қизи Имон Каримова онасининг "уйда" эканини эълон қилганидан бир кун ўтиб¸ Озодликка бир-биридан мустақил манбалардан келган ва жараëнга бевосита алоқадор маҳаллий хизматчилар томонидан тасдиқланган ҳужжат-далилларга кўра¸ 2 октябрь куни Гулнора Каримова деган VIP меҳмон Дубайга келган.

Дубайдаги меҳмонхонанинг VIP меҳмонларга хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари (исми-шарифи ошкор қилинмаëтир) 2 октябрь куни ўз меҳмонхонасининг беш хонасини икки ҳафтага олган меҳмоннинг Гулнора Каримова экани¸ Озодликка юборилган меҳмонга оид ички маълумотноманинг ҳақиқий эканини тасдиқлади.

Аммо бу мулозим¸ айни номдаги меҳмоннинг Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғичи Гулнора Каримова эканини рад қилди.

2017 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси Бош прокуратура расмий сайтида "Г.Каримовага нисбатан жиноят ишлари юзасидан хабар" эълон қилган эди.

2-3 октябрь кунлари Бош прокуратура расмий сайтидан топилмаган бу ҳужжатда¸ Гулнора Каримовага Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани айтилган.

3 октябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси "Гулнора Каримованинг қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамокда"¸ деган баëнотни яна бир бор такрорлади.

4 сентябрь куни Стокҳольм судида бошланган маҳкама жараëнида швед прокурори Гуннар Стетлер¸ Гаяне Авакян¸ Рустам Мадумаров каби Гулнора Каримовага яқин шахслар номига очилган оффшор ширкатлари¸ уларга қарашли акция ва бошқа бойликларнинг асл эгаси айнан Гулнора Каримова эканини тасдиқловчи фактларни тақдим этгани ҳақда Озодлик хабар қилган эди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG